Вилоят онкология шифохонасида ҳамширалар ўртасида кўрик-танлов ўтказилди

Вилоят онкология шифохонасида ҳамширалар ўртасида кўрик-танлов ўтказилди


Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона вилоят филиалида “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ходими” кўрик-танлови ўтказилди.

Кўрик-танловда филиалнинг барча бўлимларидан 10 нафар ходимлар иштирок этдилар.

Беллашувда қатнашган ҳамширалар ўзларининг билим даражаларини турли шартларни бажариш орқали амалда намойиш этишди.

Кўрик-танловнинг барча босқичларидан мувафаққиятли ўтиб, совринли  ўринларни қўлга киритган ўрта тиббиёт ходимлари марказ раҳбарияти ва ҳомийлар томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Қолган иштирокчиларга ҳам касаба уюшмаси томонидан муносиб совғалар тақдим этилди.

 Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.


Report Page