Ҳамкорликда ишлаймиз.

Ҳамкорликда ишлаймиз.


     Бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамкорликда Давлат кадастрлари палатасининг Наманган вилоят бошқармасининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида” ги 2021 йил 27 августдаги 543-сон қарори билан тасдиқланган Маъмурий регламентга мувофиқ тегишли идоралар томонидан “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизими (ААТ)дан фойдаланиш ва ҳимояланган алоқа тизимига уланиш бўйича ўқув-семинар ташкил қилинди.

   Тадбирни Давлат кадастрлари палатасининг Наманган вилоят бошқармаси бошлиғи Нозимжон Инамов очди ва олиб борди.

      Семинарда Кадастр агентлиги Давлат кадастрларини юритишда ҳудудлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Қобилжон Бобожонов, Давлат кадастлари палатаси бош мутахассиси Зухриддин Фахриддинов, “Геоинфоком” бош мутахасси Жаҳонгир Нуриллаевларнинг маърузалари тингланди. Маърузачилар маъмурий регламентнинг аҳамияти, иштирокчилар таркиби, ер участкаларини келишиш тартиби ва муддатлари тўғрисида тушунтириш бердилар.

      Ўқув-семинарда туман шаҳар ҳокимликларининг қурилиш бўйича ўринбосарлари, вилоят ташкилотлари бошлиқларининг тегишли ўринбосарлари, “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизими (ААТ)да ишлашга масъул ходимлар, жами 70 нафардан ортиқ мутахассилар иштирок этдилар.

      Семинар ишчанлик руҳида ўтиб, маърузачилар ўқув-семинари қатнашчиларининг кўплаб саволларига  жавоб бердилар.

Матбуот хизмати.




Report Page