ҲУРМАТ ВА ЭЪТИБОР БИЛАН...

ҲУРМАТ ВА ЭЪТИБОР БИЛАН...

Одилжон Жалолов

Фарғона вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида кун бошқача бошланди. Ҳудудий марказ эшигидан кириб келган барча аёллар ўзгача ҳурмат ва эътибор билан қарши олинди.

Марказнинг фаоллар залига таклиф қилинган барча аёллар учун эркак профессор-ўқитувчилар билан бирга Мусиқа фани тингловчилари иштирокида биргаликда тайёрланган байрамона концерт дастури тақдим этилди.

Оналар ва аёллар мадҳ этилган концерт дастуридан сўнг ҳудудий марказ директори Ваҳобжон Ражапов сўз олиб, барча аёлларни 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни билан табриклади. Байрам муносабати билан ҳудудий марказнинг фаол аёлларини алоҳида эътироф этди ва уларга фахрий ёрлиқ ҳамда байрам совғаларини топширди.

Байрам тадбирида ҳудудий марказга Америкадан келган ўқитувчилар — Джесси Конвай Венди ва Р.Коилсин ҳамда Россиянинг Санк-Питербург шаҳридан, Герцен номли университет профессор-ўқитувчилари Михайлова Марина Васильевна билан Карпеченкова Юля Геннадьевналар ҳам иштирок этишди.

— Америкада 8 март бундай тантана сифатида нишонланмайди, бугунги байрам дастури ва аёлларга эътиборни кўриб жуда хурсанд бўлдим, — дейди АҚШдан ташриф буюрган инглиз тили фани мутахассисларидан бири Джесси Конвай Веди. — Байрам билан биз ҳам барча аёлларни самимий табриклаймиз.

Байрамона кайфият тушдан кейин ҳам давом этди. Навбатдаги концерт дастури тингловчи аёллар учун байрам совғаси сифатида туҳфа этилди.
Барча аёлларни — оналаримиз, опа-сингилларимиз, қизларимизни байрам билан муборакбод этамиз.

Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.


Report Page