“ҲУДУДГАЗ ФАРҒОНА” ГТФ МАЪЛУМ ҚИЛАДИ

“ҲУДУДГАЗ ФАРҒОНА” ГТФ МАЪЛУМ ҚИЛАДИ



Ижтимоий тармоқларда “Ўзбекистон тумани марказидаги маҳаллада газ йўқ. Аҳоли ички кўчаларнинг ҳам носозлигидан шикоят қилмоқда” сарлавҳали мурожаат тарқалди. Ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида ҳабарда баён этилган масала юзасидан “Ҳудудгаз Фарғона” ГТФнинг “Ўзбекистонтумангаз” бўлими тегишли масъул ходимлари томонидан ўрганишлар давомида қуйидагилар аниқланди. 

Ўзбекистон тумани “Бозор Яйпан” МФЙ, “Ҳамид Олимжон” кўчасида жойлашган якка тартибдаги тадбиркор Б.Хомидов томонидан хусусий ҳаммомни газ билан таъминлаш мақсадида, тадбиркор ва “Ҳудудгаз Фарғона” ГТФ ўртасида 70-сонли шартнома тузилган бўлиб, “Жомий” МФЙга келтирувчи ўрта босимли диаметри 100 мм.ли ўрта босимли газ қувурига уланган. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12-январдаги 22-сонли қарорига асосан тадбиркор тўловлар ўз вақтида амалга ошириб келмоқда. 

Шунингдек, ушбу ҳаммом санитария ва гигиена ҳолатларига қатъия риоя қилинган ҳолда аҳоли хонадонларига маиший хизмат кўрсатиб келаётганлиги сабабли, табиий газ билан таъминланиб келинмоқда.

2012-2018 йиллар мобайнида табиий газ таъминоти қониқарсиз ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли хонадонлари белгиланган тартибда вилоят ва туман ҳокимларининг тегишли қарорлари асосида табиий газ тармоғидан узилиб, суюлтирилган газ таъминотига мослаштирилган. “Ўзбекистонтумангаз” бўлими томонидан тумандаги суюлтирилган газ таъминотига мослаштирилган 33636 та аҳоли хонадонларига шартнома асосида маиший газ баллонлари еказиб берилган. Мурожаатда кўрсатилган Ўзбекистон тумани, “Бозор Яйпан” МФЙ ҳудудидаги 432 та аҳоли хонадонлари суюлтирилган газ билан таъминланади. 

Мазкур МФЙ хонадонларига 2020 йилнинг январь-сентябр ойларида жами 46 тонна суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, жорий ҳолатга кўра (24 сентябрь) 45,1 тонна (98%) суюлтирилган газ етказиб берилди. Маҳалла фуқаролар йиғинидаги табиий газ тармоғидан узилган истеъмолчилар “зангори олов”дан бу йили ўтган йилга нисбатан 30 фоиз ортиқ миқдорда мунтазам равишда тасдиқланган графикка асосан таъминланиб келинмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон тумани истеъмолчиларини суюлтирилган газ билан таъминлашга оид мурожаатларни “Ўзбекистонтумангаз” бўлимининг “Call-марказ”ига (73) 539-19-46 телефон рақами ёки 104 ягона рақамига қўнғироқ қилиб боғланишларини сўраб қоламиз.

“Ҳудудгаз Фарғона” ГТФ матбуот ҳизмати.

Report Page