ҲАМКОРЛИКДАГИ ЎҚУВ СЕМИНАРИ 

ҲАМКОРЛИКДАГИ ЎҚУВ СЕМИНАРИ 


Андижон вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси биносида вилоят адлия бошқармаси ходимлари иштирокида «Меҳнат қонунчилиги ва норматив хужжатлар», ҳамда «Корупцияга қарши экспертиза» мавзуида ўқув семинари ташкил этилди.

Унда сўзга чиққан адлия мутахассислари Комолиддин Омонов, Муроджон Аҳматохуновлар иштирокчиларга меҳнат қонунчилигидаги янги ўзгаришлар, норматив хужжатларни тўғри юритиш тўғрисида тушунчалар бердилар.

Шунингдек, «Корупцияга қарши экспертиза» ҳақида батафсил маълумотлар бердилар.


Ўқув семинари қатнашчилари тинглаган маърузалари юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирдилар ва ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

Андижон вилояти уй-жой коммунал

хизмат кўрсатиш бошқармаси ахборот хизмати.


Report Page