ҲАЙИТ АРАФАСИДА 150 ХОНАДОН ЙЎҚЛАНДИ (фото)

ҲАЙИТ АРАФАСИДА 150 ХОНАДОН ЙЎҚЛАНДИ (фото)


Бағдод туманида мавжуд 4 та сектор кесимида Рамазон ҳайити муносабати билан 150 та хонадон йўқланди. “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида амалга оширилаётган бу каби хайрли тадбирлар орқали боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ўнлаб-юзлаб қалбларга қувонч, меҳр-мурувват улашилмоқда. Фуқароларимиз бугунгидек улуғ ва муборак кунларда ана шундай эзгу ишларга бош қўшган саховатпеша инсонларга самимий миннатдорлик билдириб, ўз дуоларида эл-юртимизга тинчлик, юртдошларимизга омонлик, Юртбошимизга мустаҳкам саломатлик тиладилар.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Report Page