Қўқон давлат университетида гендер тенглиги бўйича тадбир
Дин ишлари бўйича қўмитаБугун Қўқон давлат университетида "ХОТИН-ҚИЗЛАР ВА ЭРКАКЛАР УЧУН ТЕНГ ҲУҚУҚ ҲАМДА ИМКОНИЯТЛАР КАФОЛАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини батафсил тушунтириш юзасидан тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим бошлиғи Фарида Абдураҳимова сўзга чиқиб, қонуннинг халқимиз ҳаётида тутган ўрни ва аҳамияти ҳақида атрофлича фикр юритди.
Йиғилишда университет профессор-ўқитувчилари, зиёлилар, фаоллар иштирок этди.