“Қўрқув” маъносига монанд сўзлар
Телеграмнинг @xatoliklar каналида ©Мавлон Марасуловнинг “Ўзбек тилида «Қўрқмоқ» маъносини берувчи мен топган 40 та сўз ва ибора”, деб номланган (https://www.facebook.com/mavlon.marasulov) маълумотлар берилган экан. Масалага бундай ёндошувлар сўз бойлигини оширишга ёрдам қилади. Шу туфайли ушбу сўзларни Сиз азиз ўқувчиларга ҳам улашишга қарор қилдим. Марҳамат танишинг:
• қўрқди
• сесканди
• хавотирланди
• ҳадиксиради
• ҳайиқди
• ҳуркиди
• хавфсиради
• ранги оқарди
• юраги орқага тортди
• капалаги учди
• юраги ёрилди
• ўтакаси ёрилди
• чўчиб кетди
• ичи ўтиб кетди
• таҳликага тушди
• даҳшатга тушди
• ваҳимага тушди
• саросимага тушди
• титраб кетди
• юраги така-пука бўлди
• иштонини ҳўллаб қўйди
• қўрқувдан қалтиради
• дағ-дағ титради
• кўзи косасидан чиқди
• жойидан жилолмай қолди
• тили калимага айланмай қолди
• кайфи учиб кетди
• ичига ғулғула тушди
• ранги докадек оқарди
• юраги шувуллади
• оёғига қалтироқ турди
• нафаси чиқмай қолди
• совуқ тер босди
• сапчиб тушди
• юраги тушди
• рангида ранг қолмади
• бир сакраб тушди
• дами ичига тушди
• юраги товонига тушди
Тагида “Рўйхатни давом эттиринг”, деб ёзилган экан. Мен ҳам ўйлаб айрим гапларни келтирмоқдаман. Имкон бўлса, давом эттирайлик. Марҳамат танишинг:
* юраги чиқиб кетай деди
* жим бўлиб қолди
* саросимага тушди
* бетоқат бўлиб қолди
* кўзини очолмай қолди
* ҳаракатлана олмай қолди
* нафаси ичига тушди
* беҳол бўлиб қолди
* соқовланиб қолди
* безовталаниб қоли
Рўйхатни давом эттиринг...
Рўйхатга 10 та сўз қўшиб, Сизларга узатаётган Мамаюнус Пардаев