Қўлбола усулда ноқонуний тарзда кўмир ўғирламоқчи бўлган шахслар воқеа жойида ушланди

Қўлбола усулда ноқонуний тарзда кўмир ўғирламоқчи бўлган шахслар воқеа жойида ушланди


Юртимизда халқ манфаатини кўзлаган ҳолда аҳолига керакли шарт-шароитлар яратиб келинмоқда. Аммо бундай имкониятларга панжа ортидан қараб, ўз манфаати йўлида давлат мол-мулкига зарар етказаётган шахслар ҳам учраб турибди.
2019 йилнинг 2 февраль куни тахминан 21:00ларда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси “Ангрен” ва “Апартак” кўмир конларини қўриқлаш алоҳида отряди навбатчилик қисмига келиб тушган хабарларга кўра, шу куни 18:00ларда Ангрен шаҳар Беруний маҳалласида яшовчи Хасан Одиматов, Дилмурод Мирзабаев ва Анвар Кушматовлар ўзаро тил бириктириб, “Ўзбеккўмир” АЖга қарашли “Апартак” кўмир кони ҳудудига айланма йўллар орқали ноқонуний кириб, тахминан 600 килограмм кўмирни 6 бош уй ҳайвонларининг устига махсус ясалган саватчага юклаб, чиқиб кетаётганларида отряднинг мобиль гуруҳи ходимлари томонидан қўлга олинди.

Ўзаро тил бириктириб, қўлбола усулда кондан кўмир ташишга ҳаракат қилган ушбу фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддасига мувофиқ ҳужжатлар расмийлаштирилди. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Report Page