Қуръони Каримда исмлари зикр қилинган пайғамбарлар

Қуръони Каримда исмлари зикр қилинган пайғамбарлар



РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ

Жами набий ва расул пайғамбарларнинг адади: 124 минг.

Фақат расул пайғамбарларнинг адади: 315 та.

Қуръони Каримда исмлари зикр қилинган пайғамбарлар: 25 та:

1) Одам алайҳиссалом;

2) Идрис алайҳиссалом ибн Ёрид;

3) Нуҳ алайҳиссалом ибн Ломак;

4) Ҳуд алайҳиссалом ибн Шолах (ёки Абдуллоҳ);

5) Солиҳ алайҳиссалом ибн Убайд;

6) Иброҳим алайҳиссалом ибн Озар;

7) Лут алайҳиссалом ибн Ҳорон ибн Озар;

8) Исмоил алайҳиссалом ибн Иброҳим алайҳиссалом;

9) Исҳоқ алайҳиссалом ибн Иброҳим алайҳиссалом;

10) Ёқуб алайҳиссалом ибн Исҳоқ алайҳиссалом;

11) Юсуф алайҳиссалом ибн Ёқуб алайҳиссалом;

12) Шуайб алайҳиссалом ибн Микоил (ёки Навфал);

13) Айюб алайҳиссалом ибн Мусо (ёки Омус);

14) Зулкифл алайҳиссалом ибн Айюб алайҳиссалом;

15) Мусо алайҳиссалом ибн Имрон;

16) Ҳорун алайҳиссалом ибн Имрон;

17) Довуд алайҳиссалом ибн Ийшо;

18) Сулаймон алайҳиссалом ибн Довуд алайҳиссалом;

19) Илёс алайҳиссалом ибн Ёсин (ёки Озар);

20) Ал-Ясаъ алайҳиссалом ибн Ахтуб;

21) Юнус алайҳиссалом ибн Матто;

22) Закариё алайҳиссалом ибн Бархиё;

23) Яҳё алайҳиссалом ибн Закариё алайҳиссалом;

24) Ийсо алайҳиссалом ибн Марям;

25) МУҲАММАД соллаллоҳу алайҳи васаллам ибн Абдуллоҳ.

Улул азм (энг қатъиятли, азму қарорли, сабот-матонатли ва сабр-тоқатли) пайғамбарлар: 5 нафар:

1) МУҲАММАД соллаллоҳу алайҳи васаллам;

2) Нуҳ алайҳиссалом;

3) Иброҳим алайҳиссалом;

4) Мусо алайҳиссалом;

5) Ийсо алайҳиссалом.

Охирзамон Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам:

1) Иброҳим алайҳиссаломнинг дуосидир (яъни Иброҳим алайҳиссалом Исмоил алайҳиссалом билан бирга Каъбани қурар эканлар, шундай дуо қилганлар: «Эй Роббимиз, уларга (яъни келажак умматларга) ўзларидан бўлган, уларга оятларингни тиловат қилиб берадиган, Китоб ва ҳикматни (яъни Қуръон ва суннатни) ўргатадиган ва уларни (куфр ва гуноҳлардан) поклайдиган бир пайғамбарни юборгин! Албатта, Сен Ўзинг Азиз Ҳакимдирсан» (Бақара сураси, 129-оят).

2) Ийсо алайҳиссаломнинг башоратидир («Эсланг, Ийсо ибн Марям: «Эй Исроил авлоди, албатта, мен ўзимдан олдин келган Тавротни тасдиқловчи ва ўзимдан кейин келадиган Аҳмад исмли бир Пайғамбар ҳақида башорат (хушхабар) берувчи бўлган ҳолда, Аллоҳнинг сизларга (юборган) Пайғамбаридирман», деган эди»; (Саф сураси, 6-оят).

3) Оналари Оминанинг тушидир (яъни оналари у зотни дунёга келтираётганларида ўзларидан бир нур чиққанини ва унинг ёруғлигидан Шом ўлкасидаги қасрлар ёришиб кетганини тушларида кўрганлар).

"Расулуллоҳ ва аҳли байт" китобидан.



Report Page