Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолат даврида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудининг комендатураси томонидан амалга оширилган дастлабки ишлар

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолат даврида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудининг комендатураси томонидан амалга оширилган дастлабки ишлар

https://t.me/aoka_uz

Жорий йилнинг 1 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида бир қанча одамлар кўчаларга чиқишгани тўғрисида хабарлар тарқалган эди.  

Мазкур ҳолат айрим фуқаролар томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни нотўғри талқин қилганликлари оқибатида юзага келганлиги тўғрсида хабарингиз бор.  

 Шу куннинг ўзида жамоат тартибини сақлашга масъул бўлган Миллий гвардия ва ҳамкор вазирликлар бўлинмаларининг куч ва воситаларни белгиланган тартибда сафарбар қилинди ва аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилиб, фуқароларнинг қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўймасликлари ва барча мурожаатлари ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиши юзасидан тушунчалар берилди. Фуқаролар орасида провакацион ташвиқотлар тарқатган ва ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан фааол қаршилик кўрсатган айрим шахслар қўлга олинди.

 Давлатимиз раҳбарининг куни кеча Нукус шаҳрида бўлиб, Жўқори кенгес депутатлари, Қорақолпоғистон фахрийлари ва фаоллари билан учрашиб, Қорақолпоғистон халқига қилган мурожатидан кейин вазият барқарорлашди ва ҳаёт ўз маромига қайтмоқда.

  Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 19-банди ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Фавқулодда ҳолат тўғрисида”ги Конституциявий қонунининг 5–7-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони қабул қилинди

 

Мазкур Фармонга асосан, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни тиклаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 2022 йил 3 июль куни соат 00:01 дан 2022 йил 2 август куни соат 00:00 га қадар бўлган даврда фавқулодда ҳолат жорий этилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат амал қилиши даврида соат 21:00 дан соат 07:00 га қадар комендантлик соати белгиланди ва Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Рустам Джураев коментатура бошлиғи этиб тайинланди ва  ўз-ўзидан “Фавқулодда ҳолат тўғрисида”ги Конституциявий қонунида назарда тутилган барча ваколатлар  юклатилди.  

Ҳудуд комендатининг буйруғи асосида куч воситалар ҳамда тезкор штабнинг фаолияти йўлга қўйилди ва жорий қилинган Фавқулодда ҳолат режимни таъминлаш назоратга олинди.

 Фавқулодда ҳолат режимини таъминловчи давлат идораларини фаолиятини мувофиқлаштириш учун ҳудуд коменданти раҳбарлигида фаолияти йўлга қўйилган тезкор штабда аҳолига турли масаллар бўйича ёрдам кўрсатиш мақсадида ишчи гурухлар ташкил этилди.

Фармонда белгиланган фавқулодда чоралар ва вақтинчалик чекловларни таъминланмоқда.

Хусусан жамоат тартибини, ўта муҳим ва тоифаланган объектларни ҳамда аҳолининг ҳаёт фаолиятини таъминловчи инфратузилма объектларининг муҳофазаси  кучайтирилди;

- Қорақалпоғистон Республикасида ҳаракатланиш эркинлиги, шу жумладан транспорт воситалари учун чекловлар ўрнатилди;  

- жисмоний шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар текширилиши, уларнинг шахсий кўрикдан ўтказилиши, улардаги ашёлар ва транспорт воситалари кўздан кечирилиши йўлга қўйилди;

-Қорақалпоғистон Республикасига кириш ҳамда ундан чиқиш чекланди ва юридик шахслар фаолиятини тўхтатиб туриш ёки тугатишга қаратилган иш ташлашлар ва бошқа ҳар қандай ҳаракатлар тақиқланди. - тинч йиғилишлар, кўнгилочар, спорт ва бошқа оммавий тадбирлар ташкил этилиши ва ўтказилиши тақиқланди;

-ушбу ҳудудда қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ва махсус воситалар сотилиши тақиқланиб, жисмоний ва юридик шахслардан қурол ва ўқ-дорилар вақтинчалик олиб қўйилиши жорий қилинди.

 - дори-дармон ва алкоголь маҳсулотлари муомаласининг эса алоҳида тартиби жорий этилди.

Фавқулодда ҳолат режими шароитида ўрнатилган барча чора-тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси ҳудуди комендатураси,  Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия,  Давлат хавфсизлик хизмати,  Бош прокуратура, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда  амалга оширилади.  

 Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Фавқулодда ҳолат тўғрисида”ги Конституциявий қонунининг 23-моддасига мувофиқ  Мудофаа вазирлигининг куч-воситалари қўшимча равишда жалб этилди.

Бу амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг барчаси юртимиз тинчлиги, Қорақолпоғистон Республикаси аҳолисининг осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, қонунийлик ҳамда ҳуқуқ-тартиботини тиклашга қаратилган.

Ҳурматли юртдошлар, Ўзбекистонда “Қонун – устувор, жиноятга жазо муқаррар” деган қоидани амалда таъминлаш учун Қорақолпоғистон Республикасига зарур куч–воситалар сафарбар қилинган ва имкониятлар етарли. Айни вақтда тинчлик ва осойишталик, жамоат хавфсизлигини бузишга уринаётган ҳар қандай шахсларга нисбатан қонун доирасида қатъий чоралар кўрилади.

Шуни алохида таъкидлаш жоизки айрим ижтимоий тармоқларда иғвогар шахслар томонидан, бошқа давлатларда бўлиб ўтган жамоат тартибсизликлари мобойнидаги турли кўринишдаги эски фото ва видеотасвирлар тарқатилмоқда. Бундай сохта маълумотларга ишонмасликларингизни, аниқ ва тўғри хабарларга фақатгини расмий сайтларимиз орқали эга бўлишларингизни эслатиб ўтамиз.

Шунингдек, ҳозирги вазиятда Қорақолпоғистон Республикасидаги юртдошларимизни ҳамжихатликка ва оқилона иш тутишларига, жорий қилинган фавқулодда ҳолат талабларига қатъий риоя қилишларига, турли ғаразли ташвиқот ва ҳаракатларга берилмасликка чақириб қоламиз.

 Ҳурматли юртдошлар Қорақолпоғистон Республикасида вақтинча жорий қилинган Фавқулодда ҳолат билан боғлиқ масалалар юзасидан Миллий гвардиянинг 1215 қисқа рақами орқали 24 соат давомида боғланишингиз ва керакли маълумотларни олшингиз мумкин 


Report Page