ССВ: Қорақалпоғистон Республикаси туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари лавозимига тайинловлар амалга оширилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 3 октябрдаги ПФ-5843-сон Фармони талабларига асосан, Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали "vacancy.argos.uz" орқали Қорақалпоғистон Республикасининг туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари лавозимларига танлов эълон қилинган эди.
Мазкур танловда жами 126 нафар номзод иштирок этди.
Танлов натижаларига кўра қуйидаги тайинловлар амалга оширилди:
Тарихов Жамал Максетбаевич — Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимига ўтказилган очиқ мустақил танлов ғолиби.
2006 йилда Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиалини тамомлаган.
У ўз фаолияти давомида Нукус шаҳридаги 4-сонли ва 3-сонли поликлиникаларда, Нукус шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникасида, Р.А.Бабаназаров номидаги шаҳар шифохонасида, У.Халмуратов номидаги Қорақалпоғистон Республикаси кўп тармоқли тиббиёт марказида турли лавозимларда ишлаган.
Палванов Дилмурат Базарбаевич — Беруний туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимига ўтказилган очиқ мустақил танлов ғолиби.
2004 йилда Тошкент давлат тиббиёт институтининг Урганч филиалини тамомлаган.
У ўз фаолияти давомида Беруний туман тиббиёт бирлашмаси 3-сонли оилавий поликлиникасида ва Беруний туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли поликлиникасида турли лавозимларда ишлаган.
Досбергенов Майрамбай Тангатарович — Кегейли туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимига ўтказилган очиқ мустақил танлов ғолиби.
2001 йилда Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиалини тамомлаган.
У ўз фаолияти давомида Кегейли туман марказий шифохонасида, Кегейли туман тиббиёт бирлашмаси ва туман марказий кўп тармоқли поликлиникасида турли лавозимларда ишлаган.
Абатова Арухан Абатовна — Қонликўл туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимига ўтказилган очиқ мустақил танлов ғолиби.
2014 йилда Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиалини тамомлаган.
У ўз фаолияти давомида Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри 3-сонли оилавий поликлиникасида, Қонликўл туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли оилавий поликлиникасида, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қорақалпоғистон филиалида, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш марказининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлимида турли лавозимларда ишлаган.
Ембергенова Пердегул Сабирбаевна — Нукус туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимига ўтказилган очиқ мустақил танлов ғолиби.
1993 йилда 1-Тошкент тиббиёт институтини тамомлаган.
У ўз фаолияти давомида Нукус шаҳридаги 5-сонли шифохонада, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Нукус филиалида, Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази Нукус филиалида, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий перинатал марказида турли лавозимларда ишлаган.
Палуанов Икласбай Дарибаевич — Тахтакўпир туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимига ўтказилган очиқ мустақил танлов ғолиби.
2012 йилда Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиалини тамомлаган.
У ўз фаолияти давомида Республика болаларни соғломлаштириш санаторийсида, Тахтакўпир туман тиббиёт бирлашмасида турли лавозимларда ишлаган.
Худайберганов Зафар Зарипбаевич — Тўрткўл туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимига ўтказилган очиқ мустақил танлов ғолиби.
2006 йилда Тошкент тиббиёт академиясини тамомлаган.
У ўз фаолияти давомида Тўрткўл туман тиббиёт бирлашмасида шошилинч тиббий ёрдам бўлими жарроҳи, қабул бўлими мудири, бош врач каби лавозимларда ишлаган.
Сапаев Нурмухамед Ишмухамедович — Хўжайли туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимига ўтказилган очиқ мустақил танлов ғолиби.
1987 йилда Ўрта Осиё педиатрия тиббиёт институтини тамомлаган.
У ўз фаолияти давомида Тошкент темирйўл болалар шифохонасида, Хўжайли темирйўл шифохонасида, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида, Шуманай ва Хўжайли туман тиббиёт бирлашмаларида турли лавозимларда ишлаган.
Сатуллаев Куралбай Сарсенбаевич — Чимбой туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимига ўтказилган очиқ мустақил танлов ғолиби.
2000 йилда Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиалини тамомлаган.
У ўз фаолияти давомида Чимбой туман 2-сонли қишлоқ врачлик пунктида, Чимбой туман саховат уйида, Чимбой туман тиббиёт бирлашмасида, бирлашманинг кўп тармоқли поликлиникасида турли лавозимларда ишлаган.
Атаниязов Хуршид Хамидович — Элликқалъа туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимига ўтказилган очиқ мустақил танлов ғолиби.
2008 йилда Тошкент тиббиёт академиясини тамомлаган.
У ўз фаолияти давомида Элликқалъа туман тиббиёт бирлашмаси Ибн Сино қишлоқ врачлик пунктида, Элликқалъа туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли поликлиникасида, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиалида турли лавозимларда ишлаган.
Рузметова Табассумхон Бекбергеновна — Тахиатош туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимига ўтказилган очиқ мустақил танлов ғолиби.
1993 йилда Тошкент тиббиёт институтини тамомлаган.
У ўз фаолияти давомида Хўжайли туманидаги Ойбек қишлоқ врачлик пунктида, Хўжайли туман марказий шифохонасида, Аёллар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш лойиҳаларини Қорақалпоғистон Республикасида амалга ошириш қўшма бюросида, Ўзбекистон “Меҳр-шавқат ва саломатлик” жамоат фонди Қорақалпоғистон филиалида турли лавозимларда ишлаган.
Полванов Ойбек Аркабоевич — Шуманай туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимига ўтказилган очиқ мустақил танлов ғолиби.
2007 йилда Тошкент тиббиёт академияси Нукус филиалини тамомлаган.
У ўз фаолияти давомида Қорақалпоғистон Республикаси онкология диспансерида, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қорақалпоғистон филиалида турли лавозимларда ишлаган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.