⚠️Қоидалар

⚠️Қоидалар

Узбекистан, Самарканд



“САМАРКАНДЛИК ҲАЙДОВЧИЛАР” ГУРУХИНИНГ ҚОИДАЛАРИ


ҚОИДАЛАРНИ БИЛМАСЛИК ЖАВОБГАРЛИКДАН ОЗОД ҚИЛМАЙДИ


Қонун олдида барча баробар, гурух аъзолари эса Гурух Қоидалари олдида тенгдирлар.

Гуруҳда иштирок этиш Қоиданинг ҳар бир пунктига рози эканлигини билдиради


“Самарканд ҳайдовчилари” гурухининг ҳурматли аъзолари, бизнинг гурухни мақсади биринчи навбатда, туғилиб ўсган ва ғурур билан яшаяпган севимли шаҳримиз Самарканднинг автомобил йўлларида тартибни изга солишдир. Дунёни ўзгартиришни хоҳлайсанми? Ўзингдан бошла!


Мазкур қоидалар “Самарканд ҳайдовчилари” гурухининг, ҳеч бир истисносиз, барча аъзосига тегишлидир. Гурухга аъзо бўла туриб, сиз мазкур ҳужжат шартларига тўла – тўкис рози бўласиз ва Қоидаларига тўлиқ ҳажмда риоя қилиш мажбуриятини оласиз.


“Самарканд ҳайдовчилари” гурухи аъзоси (кейин ўринларда – Гуруҳлар) у томонидан Гуруҳга ахборот жойлаштирганлиги учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олади. Гуруҳлар маъмурияти маъмурият томонидан жойлаштирилган хабар ва изоҳлардан ташқари, бошқа бирон бир у ва/ёки бу алоҳида хабарлар, изоҳлар мазмуни учун жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.


Сиз гуруҳда таҳқирловчи, таҳдид солувчи, туҳмат қилувчи хабарларни, порнографияни, миллий нифоқ солувчи чақириқларни, диний қадриятларни камситувчи ёки нафрат уйғотувчи (ирқий, ижтимоий, минтақавий ёки бошқа ҳар қандай) шаклдаги хабарларни ҳамда бошқа Ўзбекистон Республикаси Қонунларига, аҳлоқ меъёрларига ва муомала одобига зид хабарларни жойлаштирмаслик ва уни гуруҳ аъзоларига тарқатмаслик мажбуриятини оласиз.




‼️‼️‼️‼️‼️‼️‼️‼️

• АНИҚ ВА ЛЎНДА ХАБАРЛАР. Фақат мавзу юзасидан ёзинг, бизнинг гуруҳда офф-топ (мавзуга оид бўлмаган хабарлар) га жой йўқ. ЙҲҚ, автотранспортни олди-сотдиси, автомобилни бутловчи қисмлари, тюнинг ва шу кабиларни муҳокамаси. ЙТҲ, тиқинлик, сфетофорларни яхши ишламаяпганлиги ва автоҳаваскорларни мунозараси.


Гуруҳга, автомобилларга ва йўллардаги вазиятларга алоқадор бошқа хабарлар.


• ЙЎЛДА ЁРДАМ БЕРИНГ. “Самарканд ҳайдовчилари” гуруҳининг ҳурматли аъзолари , агар сиз йўлда кимгадир ёрдам бериш бахтига муяссар бўлсангиз, ёрдам бериш вақтида бир жуфт фотосурат олинг. Буни фақатгина мақтаниш учунгина эмас, балки бошқа аъзоларга туртки бериш учун қилинг. Фотосуратни: Telegram ни @voditeli_samarkanda юзернеймига жўнатинг ва бу, албатта, Сизга ҳисобга олинади.


• ТЕЛЕГРАМ (ингл. telegram) – Telegram даги гуруҳ. Дўстлар! Сизнинг ҳотиржамлигингиз учун, трафикни номақбул сарфланмаслиги учун созланмада медиа-файлларнинг автоюкланиш дастурини ўчириб қўйинг. Сўнгра, ҳалақит берувчи “янги хабар” сигналидан холис бўлиш учун, яна ўша созланмада янги хабарлардан огоҳлантирувчини ўчириш функцияси мавжуд. Сизнинг асаб тизимларингизнинг соғлом кўринишини сақлаб туриш учун улардан фойдаланинг.


• ДИҚҚАТ. ЙҲХБ ёки Милиция ходимлари билан олинган ҳар қандай видео салбий маънода баҳоланади ва уни эълон қилган шахс ўз ҳаракати учун тўлиқ жавобгарликка тортилади. Маъмурият тезлик билан гуруҳда қайта тикланиш ҳуқуқисиз умрбод Блок белгилайди.


• БИЗНИНГ ГУРУХИМИЗ ҚИЗЛАРИГА. Агар гуруҳдан кимдир тегажонлик қилса, унинг хабарларини скриншот қилинишгиз ва Маъмуриятнинг Шахсий Хабараларига жўнатишингиз мумкин. Иштирокчи 72 соат муддатга блокировка қилинади. Агар буя на такрорланса – бир умрга.


• ГУРУХ ҚОИДАЛАРИ ЮЗАСИДАН МУНОЗАРАЛАР. Шахсий хабарда фақат маъмурият билан мунозарага киришиш. Жаҳл устида ёзилган хабарларни эълон қилмаслик. Фақат маъмурият билан ва фақат шахсий хабарларда.


• ПОРНОГРАФИК МАЗМУНДАГИ ХАБАРЛАР. Порнография мазмунидаги видеоролик ёки фотосуратлар муаллифлари қайта тикланиш ҳуқуқисиз ўша ондаёқ блокировка қилинади.


• ТРОЛЛИНГ СТОП (мазхара қилиш). Гурухдаги аъзолари устидан ва айниқса имло хатолардан кулмаслик керак. Ҳеч ким хатодан ҳоли эмас, биз ҳаммамиз инсонмиз. Демак, ҳаммамиз ҳам хато қиламиз.


• УЯТ СЎЗЛАР. Биз маданиятлашган жамиятда яшаймиз. Шу боис, уят сўзлар, гарчи у қоғозга ўралган бўлса ҳам, 24 соат муддатга блокка олиш билан жазоланади.


• КАМСИТИШ ТАЪҚИҚЛАНАДИ. Камситиш унинг ҳар қандай кўринишида таъқиқланади.


Report Page