“Қизларжон” саммити иш бошлади
Айни пайтда вилоятимиз бўйлаб, “Қизларжон” саммити бўлиб ўтмоқда.Саммит координаторларининг бир гуруҳи бугун туманимизга келишган.
Улар "Дублёр" лойиҳаси доирасида туман хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида бир кунлик амалиёт ўтайди. Қўмита қошидаги “Ижодкор аёллар” ва “Илм-фан” уюшмасининг фаолиятини ўрганади. Ўқувчи-қизлар билан учрашув ўтказади.
“Amin invest international” қўшма корхонаси, 7-умумтаълим мактабидаги “Қизларжон” клуби фаолияти билан танишиш ҳам кўзда тутилган.
Илк бор ўтказилаётган саммит ўқувчи-қизларнинг иқтидор ва қобилятини ривожлантириш, оилавий ҳаётга тайёрлаш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш каби мақсадларни кўзлаган.