Қишлоқ мактабларидаги жисмоний тарбия ўқитувчиси ҳамда аёл спорт мураббийларига базавий тариф ставкасига нисбатан 15% устама тўланади
https://t.me/aoka_uzАОКАда ўтказилган брифингда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова умумтаълим муассасалари ўқитувчилари ва ходимлари учун белгиланган қўшимча устамалар ҳақида маълумот берди:
Олимпиадаларга тайёрлов ва олимпида ғолиблари бўйича:
Халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар ва директорларга — базавий тариф ставкаларига нисбатан:
олтин медал учун 200 фоиз;
кумуш медал учун 175 фоиз;
бронза медал учун 150 фоиз.
Ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган халқаро олимпиадалар ғолибларига — лавозим маошига нисбатан 150 фоиз;
Ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган асосий олимпиадалар республика босқичи ғолибларига — лавозим маошига нисбатан 100 фоиз;
Тегишли халқаро ва миллий сертификатлар учун:
Халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга — тариф ставкаларига нисбатан 50 фоиз;
Халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган миллий баҳолаш тизимида олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга — тариф ставкаларига нисбатан 50 фоиз;
Касбий маҳоратини баҳолаш бўйича ўтказилган тест ва суҳбат натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган малакали педагог кадрларга — меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 5,5 баравари;
Физика, информатика, математика, кимё ва биология фанлари бўйича миллий сертификатлаш синовидан максимал балл олган педагогларнинг иш ҳақи тўловларига 50 фоиз;
Чет тили фанлари бўйича халқаро сертификатларга эга ўқитувчилар иш ҳақига 50 фоиз;
Давлат унвонлари учун:
"Халқ" ва "Хизмат кўрсатган арбоб" фахрий унвонлари учун —базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари;
"Хизмат кўрсатган" фахрий унвони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,6 баравари;
"Хизмат кўрсатган спорт устаси" фахрий унвони учун — меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 7,1 фоизи;
Қўшимча педагогик фаолият учун:
Синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун — меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,4 фоизидан 52,8 фоизигача;
Дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун — меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 8,8 фоизидан — 17,6 фоизигача;
Информатика кабинети мудирлиги учун — меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 17,6 фоизи;
Тошкент ислом университетини битирган педагог ходимларга —лавозим маошининг 20 фоизи;
Бошқа ҳудудлардан жалб қилинган педагоглар учун:
Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш учун бир маъмурий-ҳудудий бирликлар доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритаётган, олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчиларга — базавий тариф ставкаларига нисбатан 50 фоиз;
бошқа маъмурий-ҳудудий бирликдан келиб фаолият юритаётган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчиларга — базавий тариф ставкаларига нисбатан 100 фоиз;
Олис ҳудудларда жойлашган мактабларда бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагог ходимларга — иш стажидан келиб чиқиб базавий тариф ставкаларига 10 фоизидан 50 фоизигача;
Табиий-иқлим ва маиший шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойларда ишловчи ходимларга — иш ҳақи суммасининг 10 фоизидан 60 фоизигача (бунда ходимнинг лавозим маоши меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,4 баравари миқдоридан ортиқ бўлса меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,4 бараварига нисбатан)
Аёл ўқитувчилар учун:
Қишлоқ жойлардаги умумтаълим мактабларида жисмоний тарбия ўқитувчиси ҳамда спорт устози бўлиб ишлаётган аёл ўқитувчиларга — базавий тариф ставкасига нисбатан 15 фоиз;
Шунингдек, жорий йилдан бошлаб Вазир жамғармаси маблағлари ҳисобидан тегишли танлов жаранёларидан ўтган ўқитувчиларга меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 5.5 баравари миқдорида устама белгиланган.
Бундан ташқари инклюзив ва ихтсолаштирилган мактаблар учун ҳам алоҳида устамалар белгиланган бўлиб, булар ҳақида расмий саҳифаларимиз орқали маълумотга эга булишингиз мумкин.