Қадрли ва муҳтарам устозлар!

Қадрли ва муҳтарам устозлар!

Учқўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати


Aввало, сиз азизларни, сизларнинг тимсолингизда устоз деган шарафли номни улуғлаб келаётган барча инсонларни ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Бугун пандемия шароити бўлишига қарамай, юртимизнинг барча ҳудудларида байрам, шодиёна шукуҳи. Aйни кунларда сиз узтозларимизнинг юзингиз, кўзингизга ўзгача ҳаяжон барқ уриб турибди. Мехнатлар мукофотланадиган, ўқув йили машаққатлари олдидан ўқитувчиларимизга ўзгача руҳ бахш этадиган кундир бу кун. Ушбу қутлуғ айёмни мамлакатимизда кенг нишонлар эканмиз, қадрдон мактабимиз, меҳрибон муаллимларимиз сиймоси кўз олдимизда намоён бўлади. Биз учун юксак инсоний фазилатлар тимсоли бўлган сиздай азиз ва мўтабар инсонларга ҳеч қачон узиб бўлмас қарздорлик ҳисси билан таъзим қиламиз. Зеро ҳозирги вақтда ҳаётда эришган натижаларимизга, замонавий билим ва касб - ҳунар, хорижий тилларни пухта эгаллаб, ишонч ва умид билан ҳаётга қадам қўяётган минг – минглаб фарзандларимиз камолига сизларнинг ҳиссангиз беқиёс эканлигини эътироф этган ҳолда бу улуғ хизматингизни юксак баҳолаймиз.


Ҳазрат Aлишер Навоий бобомиз айтганларидек,

”Ҳақ йўлида ким сенга бир ҳарф ўқитмиш ранж ила,

Aйламак бўлмас адо онинг ҳақин юз ганж ила”

дунёнинг бор бойлик ва хазинаси билан ҳам, сизларнинг олижаноб меҳнатингиз ҳақини адо этиб бўлмайди.

Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳатларнинг муваффаққияти, мамлакатимизнинг дунёдаги ривожланган давлатлар қаторидан муносиб ўрин эгаллаши, аввало, илм-фан, таълим тарбия соҳасининг ривожи билан узвий боғлиқдир. Бугунги кунда замон талаби ва халқимизнинг хоҳиш-ироласидан келиб чиққан ҳолда таълим тизимида улкан ислоҳатлар амалга оширилмоқда, бир қатор фармон, қарор ва фармойишлар қабул қилинмоқда. Бу ислоҳатларнинг муваффақиятли амалга оширишда, қабул қилинган хужжатларни хаётга самарали жорий қилишда биз, аввало, сизларга, сизларнинг билим ва тажрибангиз, истеъдод ва маҳоратингизга суянамиз.

Бизнинг асосий мақсадимиз дунёдаги тараққий топган демократик давлатлар қаторига кириш, халқимиз учун эркин ва фаровон хаёт қуришдан иборат. Ана шундай вазифани сидқидилдан уддалайдиган билимли ва истеъдодли, ҳеч кимдан кам бўлмаган навқирон авлодни тарбиялаш бугунги кунда давлат сиёсати жаоражасига кўтарилган. Бу борада сиз фидоий ўқитувчи ва мураббийларнинг захматл меҳнатингиз мақтовга лойиқ.

Маълумки, бугун юртимизда пандемия шаройити. Мамлакатимизда карантин чекловлари жорий этилган вақтдан бошлаб, сиз жонкуяр узтоз мураббийлар дарс машғулотларини масофавий тарзда олиб бордингиз. Анъанавий дарсларни олиб боришдан кўра масофавий таълим бериш, сиз, устозларда, албатта, қийинчилик туғдиргани таъбиий ҳол. Лекин, шундай бўлса ҳам устоз деган буюк номга муносиб қолиб, фарзандларимизнинг ўз вақтида билим олишлари учун фидоийлик билан меҳнат қилмоқдасиз. Масофавий таълим сизнинг зиммангизга икки ҳисса масъулят юклади ва айни вақтда ота-оналаримиз устозлар меҳнати нақадар машаққатли эканлигига яна бир бор амин бўлдилар. Янги ўқув йили бошланиши аввалида ўтказилган сўровномалар якунига кўра, ота-оналарнинг аксарият қисми масофавий таълимдан кўра анъанавий таълимни афзал эканлигини эътироф этганликлари ҳам устоз мураббийлар меҳнатининг қанчалар мураккаблигини ҳис қилганларидандир, десак муболаға бўлмайди.

Ҳурматли устозлар!

Бундан кейин ҳам фарзандларимизга замонавий илм-фан ва касб-ҳунар сирларини ўргатиш, юксак инсоний туйғу ва фазилатларни сингдириш борасида бор куч-ғайратингиз, билим ва маҳоратингизни аямасдан астойдил меҳнат қилишингизга ишонамиз.

Сиз борсизки, хаётимиз нурафшон, эртанги кунимиз-фарзандларимиздан кўнглимиз тўқ. Сизларнинг чеҳрангизда ҳамиша табассум барқ уриб турсин. Барчангизни ўқитувчи ва мураббийлар куни билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сихат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака ва, албатта, машаққатли меҳнатингизда сабр, матонат тилайман. Юксак бардош талаб қиладиган касб йўлларингиздаасло чарчаманг. Доимо соғ-омон бўлинг, устозлар!



Report Page