ҚОР ЁҒСАЙДИ ГУПИЛЛАБ
О, гўзал қиш, о, чиройли қиш,
Сени умрим бўйи мадҳ этай.
Дарахтларга ёпган кўрпангни -
Қорларингни соғинсам нетай?!
Оппоқ, оппоқ унларинг эла,
Қалбга оппоқ туйғулар тўлсин.
Қор ёғмаса мен қишман дема,
Қалб баҳорни соғинмай қўйсин.
ЖАМИЛА