Ғузор тумани ИИБ ЙҲХБ ДЙҲХХ катта инспекторига "Ҳайфсан" эълон қилинди

Ғузор тумани ИИБ ЙҲХБ ДЙҲХХ катта инспекторига "Ҳайфсан" эълон қилинди

ИИВ ЙҲХББ

Жорий йилнинг 5 январь куни ижтимоий тармоқда "Қашқадарё Гаилари Тик-Токка ҳам биринчиликни даъво қилишаётганга ўхшайди" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан саҳифамизда Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилаётганлиги ҳақидаги муносабат жойланган эди.

Ўтказилган хизмат текшируви хулосасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган "Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида"ги Низоми ҳамда ИИВнинг меъёрий буйруғи талабларини бузганлиги учун Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани ИИБ ЙҲХБ ДЙҲХХ катта инспектори Ф.Нормуродовга "Ҳайфсан" интизомий жазоси қўлланилди.

Барча ДЙҲХХ ходимларидан белгиланган тартиб ва қоидалар асосида хизмат олиб боришларини, йўл ҳаракати қатнашчилари билан хушмуомалада ва ҳурмат билан муносабатда бўлишларини сўраймиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Report Page