ҒОЛИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ
Навоий вилояти халқ таълими бошқармасиЎқувчилар ва уларнинг ота-оналари ўртасида ўтказилган “5 ташаббус таътилда ” онлайн кўрик-танлови ғолиблари аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 30 июндаги “Ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ўртасида ”5 ташаббус таътилда” онлайн кўрик-танловларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 151-сонли буйруғи асосида ўқувчи-ёшларнинг маданий савиясини юксалтириш, уларни миллий ва умумбашарий маданиятнинг энг яхши намуналаридан баҳраманд этиш, жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, китобхонлик ва китоб тарғиботини кучайтириш, қизларни ижтимоий фаол ҳаётга жалб этиш ишларини янада кучайтириш мақсадида, жорий йилнинг июль-август ойларида ўқувчи-ёшлар ва уларнинг ота-оналари ўртасида Республика онлайн кўрик-танлови ўтказилди.

Ушбу танловда Навоий вилояти Халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги умумтаълим мактаблари ўқувчи-ёшлари ҳам муносиб иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритди.
“Рақснинг мафтункор жилоси” миллий ва жаҳон рақслар кўрик-танловида Навоий шаҳар 7-умумтаълим мактаби 9-синф ўқувчиси Мухторов Жамшид фахрли I ўринни, “Китобхон оила” кўрик-танловида Конимех тумани 40-умумтаълим мактаби 11-синф ўқувчиси Зоиров Диёрбек фахрли I ўринни, “Таътил – спорт билан татир” кўрик-танловида Навоий шаҳар 2-умумтаълим мактаби 10-синф ўқувчиси Ахаткулова Зайнаб фахрли II ўринни, “Йил ҳикояси” кўрик-танловида Конимех тумани 16-умумтаълим мактаби 11-синф ўқувчиси Аслонова Азиза III ўринни эгаллади.
“Китобхон оила” кўрик-танловида Навоий шаҳар 6-умумтаълим мактаби 5-синф ўқувчиси Муродуллаев Жавоҳир ва 3-синф ўқувчиси Муродуллаев Жасур “Маҳоратли ёш ижрочилар” номинацияси, “Йил ҳикояси” кўрик-танловида Қизилтепа тумани 27-умумтаълим мактаби 8-синф ўқувчиси Бахтиёрова Фарангиз “Ёш ижодкор” номинациясидаги фаол иштироклари учун Халқ таълими вазирлигининг махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ўтказилган кўрик-танловларда иштирок этиб ғолибликни қўлга киритган совриндорларни Навоий вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Н.Улуғбердиев ва “Ёшлик” ЖТСЖ ВМБ раиси ўринбосари Н.Очилов табриклади ва совриндорларга совғалар улашилди.