Ўғирлик юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда 19 ёшлик беш нафар шахс ушланди
Ички ишлар вазирлигиҚашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида 2019 йил 27 майга ўтар кечаси номаълум шахслар Қушхона маҳалласида яшовчи З.Э.нинг уйи ертўласидан 90 млн. сўм пули ва 500 АҚШ долларини ўғирлаб кетганлар.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни 19 ёшликлар Бўстон маҳалласида яшовчи Ш.А., Қушхона маҳалласида яшовчи Ж.Х., Хабарлик маҳалласида яшовчи М.Ў., Хўжахуросон маҳалласида яшовчи Д.Р. ва Хўжахуросон кўчасида яшовчи А.А.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси