“Ўзбекнефтгаз” делегациясининг Озарбойжон Республикасига қилган ташрифи якунланди. “Socar” билан келишувлар имзоланди

“Ўзбекнефтгаз” делегациясининг Озарбойжон Республикасига қилган ташрифи якунланди. “Socar” билан келишувлар имзоланди


Аввалроқ, Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ўзбекнефтгаз” АЖ делегацияси аъзоларининг, “Socar” нефть ва газ компанияси билан икки томонлама ўзаро ҳамкорлик қилиш мақсадида Озарбойжон Республикасига ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.

Делегация аъзолари ташриф давомида “Socar” да жорий қилинган интеграцион корпоратив ахборот ресурси “ERP” - тизимли дастурининг фаолияти билан яқиндан танишишди.

Икки томонлама манфаатли бўлган йўл хартираси қилиш ва белгиланган вазифаларни ҳамкорликда давом эттириш бўйича келишувга эришилди. Йўл харитасидан эса қўйидагилар ўрин олишига келишилди;

 - Икки томонлама тажриба алмашиш ва малака ошириш, шу жумладан нефт ва газни қазиб олиш бўлимлари, нефтни қайта ишлаш заводлари ва бошқа компанияларнинг Ўзбекистон ва Озарбойжондаги ишлаб чиқариш қувватларига ташрифларини ташкиллаштириш;

 - Рақамли технологияларни жорий этишда “Socar” тажрибасини ўрганиш, шу жумладан жараёнларни бошқаришни автоматлаштириш, "Рақамли кон" концепциясини, ERP-тизимларини жорий этиш;

 - Корпоратив бошқарув ва моддий-техник ва кадрлар ресурсларини бошқаришда рақамли ечимларни амалга оширишни тезлаштириш учун “Socar” тажрибасини қўллаш тўғрисидаги келишувни жадаллаштириш.

Бундан ташқари, “Ўзбекнефтгаз” AЖ делегацияси аъзолари “Aзнефт” ишлаб чиқариш бирлашмаси, “Биби-Эйбат” номли нефт ва газни қазиб олиш бўлимига ташриф буюриб, диспетчерлик хизмати фаолияти, эксплуатация қилинган қудуқлар, нефт танк-фермаси ва бошқа технологик объектлардаги ишларни автоматлаштириш, назорат ва ҳисобини юритиш бўйича амалга оширилган ечимлар билан танишдилар.

Ўз навбатидаги “Ўзбекнефтгаз”АЖ делегацияси аъзолари озарбойжонлик ҳамкасблари билан қуруқликда ва сувда геологик ва геофизик қидирув ишларини олиб бориш, бурғулаш ишлари назорати ва мониторинги, уларда ишлатилаётган қурилмалардан фойдаланиш борасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишув имзоладилар.

Ташриф давомида, Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ўзбекнефтгаз” АЖ делегацияси аъзолари Ҳайдар Алиев номидаги Баку нефтни қайта ишлаш заводида бўлиб, модернизация ва реконструкция қилиш ишлари билан танишишди ва Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш лойиҳасида илғор ечимларни қўллаш учун тажриб алмашишга келишиб олишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ делегацияси аъзоларининг Озарбойжон Республикасига қилган уч кунлик сафари якунланди. Делегация аъзолари Тошкентга қайтиб келишди.


“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Report Page