"Ўзбекнефтгаз": Нефть маҳсулотларининг сифати ва миқдори доимо назорат қилинмоқда
"Ўзбекнефтгаз" АЖга қарашли "UNG Petro" масъулияти чекланган жамияти “UNG” миллий бренди остида аҳолига фақат сифатли нефть маҳсулотларини сотилишини таъминлаш мақсадида, сотилаётган маҳсулотларни сифати ҳамда уларнинг миқдорини бузилмаслигини мунтазам равишда назорат қилиб келмоқда.
"Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, 2020 йил 13 май куни корхонага қарашли барча Автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияларида маҳсулот сифати ва миқдори бўйича текширув ўтказилди.
Олиб борилган текширув натижаларига кўра, маҳсулотларнинг сифати ва уларнинг миқдори ўрнатилган талаб даражасида эканлиги аниқланди.
Истеъмолчиларга сифатли бензин ва дизель ёқилғиси етказиб берилишини таъминлаш мақсадида мониторинг ва текширув ишлари ўтказиб борилади.
"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати