Ўзбекистонда Биринчи очиқ кейс-чемпионат бошланмоқда!

Ўзбекистонда Биринчи очиқ кейс-чемпионат бошланмоқда!

bfa.uz


Ёши ва таълим даражаси бўйича ҳеч қандай чекловлар йўқ.

Тажриба ва касбий малака талабисиз.

Бепул!

Ўз билим ва кўникмаларини намоён этган ҳолда, муаммоларга ечим топиб миллий чемпионатда ғолиб чиқишлари ва мамлакатни халқаро миқёсда ҳимоя қилишлари мумкин. Аризалар http://qabul.bfa.uz/ сайти орқали қабул қилинади.


Номзодлар жамоада самарали ишлаш, нотиқлик, тақдимот кўникмалари, таҳлил қилиш ва синтез қилиш, инновацион ечимларни топиш қобилиятларини намойиш этишлари керак.


Чемпионат ғолибларига Банк-молия академиясида бакалавр босқичида 3-курсдан ёки 12 ойлик магистратура дастурида ўқишни давом эттириш таклифи берилади. Агарда сиз муаммолар ечимини топишда тажрибангиз етарли бўлса, ўқишни давом эттиришни ва бошқа давлат дипломини олишни истамасангиз, сизга БМА махсус курслари ва Академия тадбирларига кириш ҳуқуқини берадиган ғолиблик сертификати берилади.


Бу йилдан БМАда банк иши ва молия йўналиши бўйича бакалавр ва бизнес бошқаруви магистри (ВВА ва МВА) даражасини берувчи янги мутахассисликлар очилмоқда. Таълим энг яхши жаҳон бизнес мактабларининг материалларидан фойдаланган ҳолда уч тилда олиб борилади. Магистрлар 12 ойда ўқишни тугатадилар ва иқтисодий самара берадиган реал бизнес лойиҳаларини ҳимоя қиладилар.


Мутахассислик бўйича яна бир янги диплом - молия ва молиявий технологиялар ИТ ва молия соҳасида ўқитиладиган мутахассисларга берилади, улар келажакда дастурий маҳсулотлар муаллифлари, мобил иловалар, стартапларнинг асосчилари - Ўзбекистондаги биринчи ИТ-миллионерлардир.


“Давлат гранти, корхоналар гранти ва контракт бўйича 600га яқин талабаларни бакалавр ва магистр даражаларга ўқитиш режалаштирилмоқда”, деди академия проректори в.в.б., иқтисод фанлари доктори Зафар Бердиназаров.

Танлов тўлиқ масофавий ўтказилиб, пандемия даврида талабаларнинг соғлигига ҳеч қандай ҳавф туғдирмайди.

Янгиликларни  https://t.me/bfauz орқали кузатиб боринг

Савол ва мурожаатлар учун @BFA_uz_bot

Шарҳлар ва суҳбат учун https://t.me/BFA_General



Report Page