Ўзбекистонда 27 та йирик шаҳар ва туман сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарига эга
https://t.me/aoka_uzБу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Фанлар академияси ахборот хизмати раҳбари Гулноза Шарофова маълум қилди:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 майдаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 158- сонли қарорида белгилаб берилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Сейсмология институти олимлари томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда. Сейсмик микроҳудудлаштиришнинг асосий мақсади шаҳар ҳудудида сейсмик хавфни ва бино-иншоотлар инфраструктурага сейсмик таъсирни балларда ва муҳандис кўрсаткичларда микроҳудудлар бўйича баҳолаш ва хариталашдан иборат. Бу шаҳарсозлик учун муҳим бўлган сейсмик мустаҳкам қурилиш ишларини олиб бориш асоси ҳисобланади. Шаҳарлар бош режасини ишлаб чиқишда сейсмик микроҳудудлаштириш катта ўринга эга бўлиб, бу нафақат сейсмобардош бино-иншоотларни лойиҳалаш ва қуриш, балки шаҳарни сейсмик даражаси пастроқ ҳудудларда иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш имконини беради.Фактларга назар ташласак бугунги кунга қадар Ўзбекистондаги 27 та йирик шаҳар ва туманлар сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарига эга, яъни 1785 кв.км ҳудуд сейсмик даражаси 9 балгача ва ундан юқори бўлган микроҳудудларга ажратилган ва улар шаҳарларни ижтимоий ва иқтисодий ривожланишида муҳим ўрин эгаллаган. Аммо бу хариталар 40 йил аввал тузилганлиги сабабли ва замоновий қурилиш технологиялар талабига жавоб бермаганлиги учун ҳам бугун олимларимиз томонидан уларнинг замонавий илмий қарашларга асосланган холда такомиллаштирилган сейсмик микроҳудудлаштириш технологияси ишлаб чиқилди ва у амалиётга жорий этилди.Ушбу технологияни қўллаган ҳолда 2022 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Сейсмология институти олимлари томонидан Республикамизнинг 584.85 км2 майдони яъни 3 та йирик шаҳарлари Андижон, Наманган ва Фарғонанинг сесймик микроҳудудлаштириш онлайн хариталари яратилди. Булар лойиҳалаш ва қурилиш ташкилотлари учун бино-иншоотларни сейсмик хавфсизлигини таъмилашга асос бўлмоқда. 2023 йилда эса олимларимиз томонидан 15 та йирик шаҳарлар: Тошкент, Бухоро, Самарқанд. Карши, Жиззах, Гулистон, Термиз, Нурафшон, Олмалиқ, Зарафшон, Шахрисабз, Чирчиқ, Янгиер, Янгийўл шаҳарлари умумий майдони қарийб 2100 кв.км бўлган ҳудудда сейсмикмикроҳудудлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Олинган натижалар, яъни шаҳарларнинг сейсмик микроҳудудлаштириш хариталари Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, лойиҳалаш ва қурилиш ташкилотлари фаолиятида кенг қўлланилади. Сейсмик микроҳудудлаштириш хариталаридан фойдаланишда қўлайликлар яратиш мақсадида вазирликнинг электрон платформасида рақамлаштирилган хариталар жойлаштириб борилмоқда.