Ўзбекистон туманидаги 39-мактаб тўлиқ реконструкция қилиниб, қўшимча янги ўқув биноси ҳам қурилди (фотогалерия)
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Ўзбекистон тумани Дўнгсарой қишлоғида жойлашган 39-мактаб 2020 йил Инвестиция дастури асосида реконструкция қилинди. Шунингдек, таълим маскани ҳудудида қўшимча 180 та ўқувчи ўрнига мўлжалланган янги ўқув биноси қуриб битказилди.
Мазкур реконструкция ва янги ўқув биносини қуриш ишлари учун Дастур асосида 2 млрд. 725 млн. сўм миқдорида маблағ ажратилган.
Мактабда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан қуйидаги ҳавола орқали батафсил маълумотга эга бўлишингиз мумкин.
Қуйида эса қурилиш-таъмирлаш ишларидаги жараёнлар ҳақида сўзловчи фотожамланмалар билан танишинг.