Ўзбекистон Республикасининг аудиторлик хизматлари бозоридаги ўзгаришлар

Ўзбекистон Республикасининг аудиторлик хизматлари бозоридаги ўзгаришлар

MoliyaPress

Аудиторлик фаолиятини тартибга солишнинг самарали ташкилий-ҳуқуқий механизмини яратиш, аудиторлик фаолиятини тартибга соладиган қоида ва нормаларни ҳамда меъёрий ҳужжатларни ягона норматив-ҳуқуқий ҳужжатда унификациялаш ва тизимлаштириш мақсадида 2021 йил 25 февралда Ўзбекистон Республикасининг “Аудиторлик фаолияти тўғрсида”ги ЎРҚ-677-сон Қонуни қабул қилинди.

2021 йил 1 январдан бошлаб аудиторлик фаолиятини лицензиялаш тартиби бекор қилинди.

Аудиторлар учун замонавий сертификатлаш тизимини жорий этиш, аудитор малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларининг шаффофлигини таъминлаш, аудиторлик ташкилотларида Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) ва Аудитнинг халқаро стандартлари (АХС) бўйича халқаро сертификатга эга мутахассисларни ошириш мақсадида Молия вазирлигининг аудиторларни сертификатлаштириш билан боғлиқ функцияларини аудиторларнинг республика жамоат билашмаларига ўтказишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 августда ПҚ-5210-сон “Aудиторларни сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Юқоридаги қонунчилик ҳужжатлари орқали аудиторлик ташкилотлари ва аудиторлар фаолияти учун бир қатор енгилликлар яратилиб, улар сони ортиб бормоқда. 2022 йил 1 январь ҳолатига аудиторлик ташкилотлари сони 96 тани, мазкур аудиторлик ташкилотларида 651 нафар аудитор фаолияти юритиб келмоқда.

Бугунги кунда Молия вазирлиги томонидан ЎРҚ-677-сон Қонун талабларига мувофиқ Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритилиб, аудиторлик фаолиятини амалга ошириб келаётган аудиторлик ташклотларининг РЎЙХАТИНИ ва ундаги ўзгаришларни Молия вазирлигининг расмий веб-сайтидаги қуйидаги ҳавола орқали орқали доимий равишда танишиб боришингиз мумкин: https://www.mf.uz/uz/auditorskaya-deyatelnost.html#openModal-about5


Молия вазирлиги

Ахборот хизмати

Report Page