Ўзбекистон Республикасининг “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ҳудудларда муҳокама қилинмоқда

Ўзбекистон Республикасининг “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ҳудудларда муҳокама қилинмоқда

MoliyaPress

Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлиги 2021 йил 1 ноябр куни ““2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси” муҳокамасига бағишлаб ўтказилган йиғилишда Президентимиз томонларидан берилган топшириқларига ижросини таъминлаш мақсадида 2022-йил Давлат бюджети тўғрисидаги Қонун лойиҳаси Ҳудудларда, маҳаллий кенгашлар ҳалқ депутатлари, тадбиркорлар ва фуқаролар иштирокида муҳокама қилинмоқда.


Муҳокамаларда Молия вазири ўринбосарлари 2022 йил учун бюджет лойиҳасида солиқ бюджет сиёсатидаги асосий ўзгаришларни, маҳаллий бюджетлар мустақиллигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишларни йиғилиш иштирокчиларига батафсил тушунтириб бермоқдалар.

Хусусан бу каби тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида ташкил этилди. Хафта давомида республикамизнинг қолган ҳудудларида ҳам бу каби семинарлар ташкил этилиши режалаштирилган.

Молия вазирлиги

Ахборот хизмати


Report Page