Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари ҳамда вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи вилоятдаги умумтаълим мактабларида бўлдилар.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари ҳамда вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи вилоятдаги умумтаълим мактабларида бўлдилар.

Хоразм вилоят халқ таълими бошқармаси

Бугун, 27апрель куни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари Иброҳим Жўраев ҳамда Хоразм вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Х.Бектемиров вилоятдаги айрим умумтаълим мактабларда бўлдилар.

Дастлаб, Ҳазорасп туманидаги 8-сон мактабда бўлиб, у ерда 735 ўринга мўлжалланган бинода 1500 нафардан зиёд ўқувчилар таълим олаётганлиги сабабли 300 ўринга мўлжаллаб қурилаётган қўшимча бинода олиб борилаётган қурилиш ишларини кузатдилар ва ўз тавсияларини бердилар.

Сўнгра тумандаги 4-сон мактабга ташриф буюрдилар. Ушбу мактаб биноси 1978 йилда 624 ўринга мўлжаллаб қурилган бўлиб, ҳозирда ушбу мактабда 1500 нафардан ортиқ ўқувчилар таълим-тарбия олмоқдалар.

Бугунги кунда мактаб биносининг бир қисми, шунингдек, ошхона, фаоллар зали ва спорт зали фойдаланишга яроқсиз бўлиб, бинонинг фойдаланиб турилган қисми ҳам таъмирталаб аҳволда эканлиги аниқланди.

Шундан сўнг вазир ўринбосари ҳамда бошқарма бошлиғи Тупроққалъа туманидаги 1-сон ихтисослаштирилган мактабда ҳам бўлдилар.

Мазкур мактаб 1982 йилда 220 ўринга мўлжаллаб қурилган бўлиб, бугунги кунда мактабда 600 нафардан зиёд ўқувчи таълим олади.

Мазкур мактабни орттирилган маблағлар эвазига капитал таъмирлаш ҳамда қўшимча бино қуриш режалаштирилди.

Вазир ўринбосари ҳамда бошқарма бошлиғининг ташрифи Боғот туманида давом этди. Тумандаги 92-сонли ихтисослаштирилган мактаб биносидаги аҳвол ўрганилиб, капитал ремонтга муҳтож эканлиги аниқланди.

Кузатилган барча мактабларда аниқланган камчилик ва муаммолар ҳамда уларни бартараф қилиш бўйича фикрлашилди.

Хоразм вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.

Report Page