Ўзбек аёлининг тарихимиздаги ўрни ва хизматлари беқиёсдир!

Ўзбек аёлининг тарихимиздаги ўрни ва хизматлари беқиёсдир!

Дин ишлари бўйича қўмита

Жорий 2022 йилнинг 9 август куни Дин ишлари бўйича қўмитанинг Хотин-қизлар билан ишлаш ва тарғибот гуруҳларини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Ф.Абдурахимова Олий Мажлис Сенати, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси ҳамда Фанлар академияси Тарих институти ҳамкорлигида “Ўзбек хотин-қизларининг давлатчилик тарихимиздаги ўрни ва хизматлари” мавзусида илмий анжуманида ўз фикр ва мулоҳазалари билан иштирок этди иштирок этди.

    Унда сенатор ва депутатлар, ҳукумат вакиллари, вазирлик ва идоралар раҳбар аёллари, Фанлар академияси Тарих институти, “Ўзархив” агентлиги, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги фаол хотин-қизлар, жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Ташкил этилган кўргазмада Ўзбекистон Миллий архивда сақланаётган ноёб вақф ҳужжатлари намойиши ташкил этилди. Мазкур вақф ҳужжатлари Бухоро амирлиги, Қўқон ва Хива хонлиги даврида яшаган турли тоифа аёллар томонидан мадраса, мактаблар фаолияти ва бошқа эзгу маърифий амалларга атаб ўз бойликларини хайр-эҳсон қилинганини тасдиқлайди.

 Шунингдек, Ўзбекистон кино, фото ва овозли ҳужжатлар Миллий архивида сақланаётган суратлар кўргазмасида ўзбек миллий либос ва тақинчоқлари, ҳунарманд, санъаткор, ижодкор ва бошқа соҳа аёлларининг иш жараёндаги тасвирларидан иборат фотокўргазма, архив манбалари аёлларимизнинг давлатчилик тарихида тутган ўрни ва мавқеини ҳужжатли асосда ифодалаб беради. 

Тадбирда ўзбек аёлининг қадр-қиммати, қадимги ашёвий манбаларда акс этган аёл тимсоли, хотин-қизларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги ўрни, кийиниш маданияти, зеб-зийнатлар ва уларнинг фалсафаси, Қўқон маликаси, Минг ойим ва унинг келини Нодира-бегимнинг маърифат, иқтисодий ҳаёт ва давлат бошқарувдаги фаолияти, турли манбаларда хотин-кизлар томонидан ижтимоий ҳаёт, маорифни тараққий этишида амалга оширган ҳомийлик, бунёдкорлик ишлари, янгича фикрловчи жадид аёлларининг матбуотдаги чиқишларига оид маълумотлар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.  



Report Page