“Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятининг “Энг яхши ном ва логотип” учун танловини ўтказиш Н И З О М И

“Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятининг “Энг яхши ном ва логотип” учун танловини ўтказиш Н И З О М И

http://t.me/uzagrosugurta_aj


1. Умумий қоидалар

1.1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги

ПФ-6096-сонли Фармони ижросини таъминлаш, “Ўзагросуғурта” АЖни трансформация қилиш, корпоратив бошқарув ва молиявий аудит жорий этиш

чора-тадбирлари тўғрисидаги “Йўл харитаси”га мувофиқ “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятининг (кейинги ўринларда – Жамият деб юритилади) янги номи ва логотипини яратиш бўйича танлов тўғрисидаги Низоми танловнинг мақсад

ва вазифаларини, танловда иштирок этиш шартларини, танлов ишларига талабларни, баҳолаш мезонларини ва тартибини белгилайди.

1.2. Жамиятнинг мақсад ва вазифаларини инобатга олган ҳолда унинг ўзига хослигини белгилайдиган замонавий ном ва логотип яратишни назарда тутади. Жамиятнинг янги номи – бу Жамиятнинг халқ орасида осон танилиши, барча учун тушунарли, эсда қолувчи, инновацион, қисқа ва содда атоқли ном;

Жамиятнинг логотипи – бу Жамият фаолиятининг мазмуни, ўзига хослиги

ва индивидуаллигини акс эттирувчи визуал белги (асл контур, тўлиқ ёки қисқартирилган расм) бўлишини талаб этади.

2. Танловнинг мақсадлари ва вазифалари

2.1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги

ПФ-6096-сонли Фармонига асосан “Ўзагросуғурта” АЖни трансформация қилиш.

2.2. Жамият тизимида брендингни амалга ошириш орқали Жамият фаолиятини замонавийлаштириш, обрўсини янада ошириш, мижозлар ва аҳолининг қизиқишини ортиришдан иборат.

2.3. Жамият фаолиятининг барча йўналишларида, реклама ва тарғибот-ташвиқот ишларини амалга оширишда фойдаланиладиган замонавий, оригинал, жозибадор, тез танилувчан ном ва логотип танлаш.

3. Танлов ташкилотчиси

3.1. Танлов ташкилотчиси – Жамият Бошқаруви (кейинги ўринларда – Ташкилотчи деб юритилади).

3.2. Ташкилотчи:

- танловни Ташкилотчининг расмий веб-саҳифасида, ижтимоий тармоқлари ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилади, танлов материаллари ва унинг натижаларини тайёрлаш ва нашр этишни таъминлайди;

- танловни ташкилий ва техник жиҳатдан қўллаб-қувватлайди;

- аризаларни қабул қилади ва рўйхатдан ўтказади;

- ғолибларни аниқлайди ва тақдирлайди.

3.2. “Энг яхши ном ва логотип” танлови Жамият Бошқаруви томонидан тасдиқланган Ҳакамлар ҳайъати (кейинги ўринларда – Ҳакамлар ҳайъати деб юритилади) томонидан амалга оширилади.


4. Танловда иштирок этиш шартлари

4.1. Танловда Ўзбекистон Республикасининг вояга етган фуқаролари, юридик ва жисмоний шахслар иштирок этиш ҳуқуқига эга.

4.2. Танловда иштирок этиш бепул. Ҳар бир иштирокчи танловнинг иштирокчилар учун қўйилган барча талабларини бажарган ҳолда, учтадан ортиқ лойиҳаларни таклиф қилишлари мумкин эмас.

4.2. Танлов 2021 йилнинг 16 мартидан 10 апрель кунига (соат 23:59) қадар ўтказилади.

5. Танлов учун лойиҳаларни тақдим этиш тартиби

5.1. Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

жисмоний ва юридик шахснинг учун тўлиқ фамилияси, исми ва шарифи, паспорт ва ИНН нусхалари ҳамда алоқа маълумотларини кўрсатган ҳолда;

5.2. Ном ва логотипнинг батафсил тавсифи, унинг таркибий элементлари, ранглари, таркиби.

5.3. Логотип график дастурларнинг бирида рангли кўринишда бўлиши талаб этилади. Иловадаги намуна асосида лойиҳага таклиф киритилади.

5.4. Қўлда чизилган ва нопроффессионал лойиҳалар қабул қилинмайди.

5.5. Лойиҳалар Жамият Бошқарувининг электрон почта (info@agros.uz) манзилига ҳамда Инновация, стратегик ривожлантириш ва маркетинг департаментига тақдим этилади (71-216-57-23).

6. Ном ва логотип учун қўйиладиган талаблар

6.1. Жамиятнинг янги номи ва логотипини яратишда қуйидаги талаблар қўйилади:

- интеллектуал фаолият объекти сифатида рўйхатдан ўтмаган бўлиши, савдо белгилари, савдо марказлари, хизмат кўрсатиш белгилари ва номларига ўхшамаслиги;

- тақдим қилинган лойиҳа мукофотланмаган, бошқа компания ва ташкилотлар учун илгари таклиф қилинмаган ва фойдаланилмаган бўлиши;

- умумий қабул қилинган маданий ва эстетик меъёрларга зид бўлмаслиги;

7. Танлов натижалари ва молиявий таъминот

7.1. Танлов 2021 йилинг 1 мартидан 21 мартига қадар давом этади. Жамият Бошқаруви томонидан 5-7 кишидан иборат Ҳакамлар ҳайъати тузилади. Ҳакамлар ҳайъати таркибига Жамият Бошқаруви, таркибий бўлинмаси масъул ходимлари киритилади.

Ҳакамлар ҳайъати таркибига Жамият тизимидан ташқаридаги шахслар ҳам жалб этилиши мумкин.

7.2. Ҳакамлар ҳайъати қуйидаги вазифаларни бажаради:

- Танлов иштирокчилари томонидан бажарилган ишларни тасдиқланган баҳолаш мезонлари асосида текширади, баҳолайди ва ғолибларни аниқлайди;

- Танлов якунлари юзасидан белгиланган тартибда қарор матнларини тайёрлайди ва расмийлаштиради;

- Танлов натижаларини қатнашчилар ва жамоа раҳбарлари иштирокида эълон қилади;

- Танлов жараёни ва натижалари ҳақида Жамият Бошқарувига батафсил ҳисобот беради.

7.3. Танлов ғолиб(лар)и янги ном ва логотип учун 10 000 000 (ўн миллион) сўмдан бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.

Танлов ғолиб(лар)и юридик шахс, жамоавий ҳамда якка тартибда бўлишидан қатъий назар бир марталик ушбу банднинг биринчи қисмида кўрсатилган сумма билан мукофотланади.

7.4. Танлов натижалари “Ўзагросуғурта” АЖнинг расмий веб-саҳифаси, ижтимоий саҳифаларида ва оммавий ахборот воситаларида расман эълон қилади.


Report Page