Ўтган йилда ҳунармандчиликни ривожлантириш дастури доирасида 91 534 та янги иш ўрни яратилди 

Ўтган йилда ҳунармандчиликни ривожлантириш дастури доирасида 91 534 та янги иш ўрни яратилди 

https://t.me/aoka_uz

АОКАда ўтказилган брифингда «Ҳунарманд» уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Қобил Жамолов 2022 йилдаги фаолият таҳлили юзасидан маълумот берди.

Республика “Ҳунарманд” уюшмаси ва Савдо-саноат палатаси томонидан ҳунармандчилик йўналишида 2022 йилда амалга оширган ишлар ва 2023 йилги режалар ҳақидаги маълумотни тақдим этамиз.

Ҳунармандчиликни ривожлантириш дастури доирасида ажратиладиган кредитлар, субсидиялар ва уста-шогирд мактаблари ташкил этиши ҳисобига ўтган 2022 йилда 91 534 та янги иш ўрни яратилди.

Яратилган иш ўринларининг 17 565 нафари уста ҳунармандлар бўлса, 73 969 нафари шогирдлар ҳиссасига тўғри келади.

Яратилган иш ўринларининг 68% аёллар ҳисобига, 44% эса ёшлар ҳиссасига тўғри келди.

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси”нинг 6,0 млрд. сўм маблағлари ҳисобига иш билан банд бўлмаган 7933 нафар фуқаролар ҳунармандчиликка йўналтирилди.

Ҳунармандчилик лойиҳалари дастурини шакллантириш ва бу орқали соҳа вакилларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида 2018-2021 йилларда жами

40 мингдан ортиқ ҳунармандчилик лойиҳалари учун

1,1 триллион сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилган бўлиб, бугунги кунда ажратилган кредитларни ўз муддатида қайтариш даражаси 89 фоизни ташкил этди ва соҳага ажратилган жами кредитлардан, муддати келган 915 млрд. сўми тижорат банкларига қайтарилди.

2022 йилда Бухоронинг Бухоро шаҳрида 2 та, Вобкент туманида 1 та Зардўзлик маркази, Қашқадарёнинг Шахрисабз шаҳрида 1 та Кулолчлик маркази, Фарғонанинг Фурқат туманида 1 та Наққошлик ва ёғоч ўймакорлиги мазкази, Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 1 та Ҳунармандлар маркази ҳамда Шайхонтохур туманида 1 та Заргарлик маркази жами 7 та ҳунармандчилик маркази қуриб битказилди.

Ҳунармандларнинг халқ амалий санъати миллий каталоги яратилиб, фахрий ва халқаро кўргазма ҳамда танловларда ғолиб бўлган 353нафар усталар ушбу каталогга киритилди. Шунингдек, 1,2 мингга яқин ҳунармандлар туризм реестрига киритилиб, ушбу соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчихона ва ваколатхоналари кўмагида МДҲ, Европа ва АҚШ давлатларига ҳунармандчиликнинг кулолчилик, каштачилик, зардўзлик, ёғоч ўймакорлиги, гиламчилик ва қўлда газлама тўқиш йўналишлари бўйича жами 13,2млн. АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотлар экспорт қилинди.

 Миллий ҳунармандчилик маҳсулотларининг онлайн савдосини йўлга қўйиш учун uzcrafts.uz, suzanishop.uz ва ikatmarketing.com каби интернет магазинлари ҳамда ижтимоий тармоқларда uzcraft.com канал ва гуруҳлари ташкил этилди.

 Ҳунармандчилик йўналишида миллий урф одатларимизни акс эттирган “Chust Do’ppi”, “Adras of Margilan”, “Karakul Fur”, “Rishtan Ceramics” каби миллий брендлар яратилиб, бундай брендлар билан 250 нафардан ортиқ ҳунармандлар Amazon, Ebay ва ETSY каби платформаларга миллий ҳунармандчиликнинг талаб юқори бўлган 12та йўналиши бўйича 5мингдан ортиқ маҳсулотлар жойлаштирилиб, онлайн савдо ҳажми 1,6млн. доллардан ошди.

  2023 йилга вазифалар ва янги ташаббуслар ҳақида

 – жами 41 мингта иш ўринлари яратилади, шундан, уста-ҳунармандлар – 10,1 минг нафар, шогирдлар – 30,9 минг нафарни ташкил этади;

 – “Ҳунармандчиликни ривожлантириш дастури” доирасида тижорат банклари томонидан 580,7 млрд сўм кредитлар ажратилган холда, жами 12 565 та ҳунармандчилик лойиҳаларини амалга оширилади;

– ҳунармандларни онлайн савдо ва туризм соҳасида билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида хар бир ҳудудда бир ойда 3 марта жами 42 та ўқув-семинар, трайнинглар ташкил этиш орқали E-Commerse тизмида фаолият юритаётган ҳунармандлар сонини 220 нафардан 500 нафарга, туризм соҳасида фаолият юритаётган ҳунармандлар сонини 1520 нафардан 2500 нафарга етказилади.

  – ҳорижий давлатларда бўлиб ўтадиган 28 та ҳунармандчилик кўргазмаларида 320 нафар ҳунармандларнинг иштирокини таъминлаш орқали ушбу йўналишда савдо ҳажмини 1,5 млн. АҚШ долларига етказиш, ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва тўғридан тўғри шарнома тузиш йўли билан маҳсулот экспорт қилишга кўмаклашиш ва йиллик экспорт хажмини 15,3 млн. АҚШ долларига етказиш.

  – Республика ҳудудларида жами 17.9 гектар ер майдонига, қиймати 112 млрд. сўмлик, 11 та ҳунармандчилик марказлари ташкил этилиши ва 1500 та янги иш ўринлари яратиш кўзланган.


Report Page