ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 30 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 30 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР


АЁЛЛАРИМИЗНИНГ БАХТИ – ХАЛҚИМИЗ ЖАМИЯТИМИЗНИНГ БАХТИДИР

Ш.Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари Кенгашларининг 2021 йил 9 апрелдаги 852–IV/КҚ-211–IV-сонли Қўшма қарорига мувофиқ жорий йилнинг 10-20 июнь кунлари Барқарор ривожланиш мақсадлари ҳафталигини ўтказиш белгиланган. Ҳафталик доирасида барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсадлар бўйича туркум давра суҳбатлари ўтказилиши режалаштирилган эди.

Шу муносабат билан Аёлларни Реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази ва Тошкент шаҳар бўлими томонидан бугун, 17 июнь куни марказда “Ўзбекистонда Гендер сиёсатининг конституциявий асослари” мавзусидаги сиёсий-маърифий тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Бундай тадбирдан кўзланган мақсад – барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда ўзаро тажриба алмашиш, гендер сиёсатини юритишда ривожланган мамлакатларнинг илғор тажрибаси, амалиёти ва инновацион ёндашувларидан кенг фойдаланиш, шунингдек, барқарор ривожланиш соҳасидаги вазифаларни самарали амалга ошириш, аёлларни зўрлик ишлатишдан ҳимоя қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат бўлди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва Оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Тошкент шаҳар Бош Бошқармаси, Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош Бошқармаси, Тошкент давлат юридик университети, Ички Ишлар вазирлиги Академияси, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси вакиллари, Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган адвокатлар, Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент шаҳар бўлими, Аёлларни Реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази ва Тошкент шаҳар марказининг ходимлари, маданият ва санъат арбоблари, журналист ҳамда блогерлар иштирок этдилар.

Тадбирнинг дастлабки кириш қисмида - Аёлларни Реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг раҳбари Муқаддам Расулова иштирокчиларга ўз миннатдорчиликлиги билдириб, бугунги кунда Республикамизда аёлларни реабилитация ва мослаштириш марказининг фаолияти хусусида йиғилганларга маълумот берди ҳамда бу борада Марказ томонидан амалга оширилаётган ишлар хусусида қисқача тўхталиб ўтди.

Тадбирда иштирок этган юқорида саналган мутассади ташкилотлардан келган экспертлар аёлларнинг ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан амалиётда учрайдиган муаммолар тўғрисида ўз фикр ва мулоҳазалари билдирдилар. Бугунги сиёсий-маърифий тарғибот тарзда ўтган тадбир жуда қизиқарли баҳс ва мунозараларга бой бўлиб, “Ўзбекистонда Гендер сиёсатининг конституциявий асослари” мавзусидаги тадбирда фаол иштирок этган қатнашчиларига “Аёллар Реабилитация ва мослаштириш Тошкент шаҳар маркази” директори Маткаримова Гулчехра Абдусаматовна томонидан “ФАХРИЙ ЁРЛИҚ” лар билан тақдирланди.

https://paruz.uz/post/zbekiston-respublikasi-davlat-mustailligining-30-yilligiga-baishlangan-tadbir

Адвокатлар палатаси

Матбуот хизмати


Report Page