жорий йил июль ойи якунлари бўйича мониторинг қилинаётган 111 та бошқарув органлари ва ҳокимликларнинг 78 таси ёки 70,0 фоизида муддати ўтган бирорта топшириқлар мавжуд эмас

жорий йил июль ойи якунлари бўйича мониторинг қилинаётган 111 та бошқарув органлари ва ҳокимликларнинг 78 таси ёки 70,0 фоизида муддати ўтган бирорта топшириқлар мавжуд эмас

https://t.me/aoka_uz

АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева вазирлик томонидан Президент ҳужжатлари ижросини назорат қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди:

Қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этиш ва мониторинг қилишнинг мутлақо янги, таъсирчан тизими яратилиб, ушбу соҳада Адлия вазирлигига қўшимча ваколатлар берилганлигига ҳам 2 ярим йил бўлди.

Ушбу давр мобайнида вазирлик томонидан қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари ижросини назорат қилиш, масъул давлат органларига ижрони таъминлашда услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди.

Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини назорат қилиш учун яратилган “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимида бугунги кун ҳолатига жами 3 631 та ҳужжатлардаги 107 мингдан ортиқ топшириқлар назоратга олинган бўлиб, уларнинг 79 мингдан ортиғи бажарилган бўлса, қарийб 28 мингта топшириқлар ижро этилмоқда.

Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси сифати, тезкорлиги ва натижадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, бошқа давлат бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражадаги ҳокимликлар томонидан ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича қатор янги механизмлар жорий этилди. Жумладан:

биринчи – жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб барча бошқарув органлари ва ҳокимликларда Президентнинг назорат топшириқлари ижросини таъминлашнинг “кунбай” календарь жадвали ҳар ойда тасдиқланмоқда;

иккинчи – шу йилнинг май ойидан бошлаб вазирликлар

ва ҳокимликлар назорат бўлинмаларининг раҳбарлари ҳамда мутахассислари 3 кунлик стажировкадан ўтмоқда. Раҳбарлар ва мутахассисларнинг умумий сони жорий йилда 415 кишини ташкил қилади, уларнинг 279 нафари стажирокани якунлади;

учинчи – жорий йилнинг май ойидан Вазирлар Маҳкамасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарларининг ҳамда котибият мудирларининг ҳисоботлари ҳар ойда икки марта эшитилмоқда;

тўртинчи – вазирлар ва бошқа бошқарув органлари раҳбарларининг ўринбосарлари Вазирлар Маҳкамасида мунтазам ҳисобот бериб келмоқда.

Ижро интизомини мустаҳкамлашнинг ушбу шаклларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жорий этилган ушбу янги механизмлар ва аввал Адлия вазирлиги киритган амалий шакллар ижобий натижалар бермоқда.

Биринчидан, ўз вақтида бажарилмаган топшириқлар сони шу йилнинг апрелида 128 тадан июль ойида 66 га, яъни 48,0 фоизга камайди.

Иккинчидан, шуни таъкидлаш лозимки, ижро муддати ҳали етиб келмаган, жумладан ижроси йил якунига қадар белгиланган топшириқлардан 395 таси барвақт бажарилди.

Учинчидан, жорий йил июль ойи якунлари бўйича мониторинг қилинаётган 111 та бошқарув органлари

ва ҳокимликларнинг 78 таси ёки 70,0 фоизида муддати ўтган бирорта топшириқлар мавжуд эмас.

“Ijro.gov.uz” тизимида назоратга олинган топшириқларни ўз вақтида ва тўлиқ бажариш зарур.

Шу сабабли, вазирликлар, идоралар ва ҳокимликлар раҳбарларидан ушбу топшириқларнинг сўзсиз бажарилиши бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга оширишни таъминлашни сўраймиз.


Report Page