ПСИХОЛОГДАН БИР ҲИКОЯ - 11 ҚИСМ.

ПСИХОЛОГДАН БИР ҲИКОЯ - 11 ҚИСМ.

@zebinisopsixolog

ПСИХОЛОГДАН БИР ҲИКОЯ - 11 ҚИСМ.

Севги қиссаси ёҳуд замонавий Лайли ва Мажнунлар...

Давоми. Боши олдинги постларимда.

Бухорои Шарифдан гапирамиз:

Шарифа идишларни ювишни бошлаганида яна ўша атир ҳиди димоғига урилди. Индамасдан ўзининг ишини қилаверди. Фаррух ошхонадаги бош ошпазга буйруқ бераётганида Шарифа дадасининг овозини эшитгандек бўлди. Юзини буриб бошлиқ томон қаради. Елкаси кенг қатъиятли бу одамнинг юзидаги ҳавотирга разм солди.

-Энди нима қиламиз? Ким тўйнинг салатини қилади. Нимага тўй куни салатчингиз йўқлигини билишим керак. Тўйга келганлар салатсиз ичишадими?

-Мен янги ишчиман, жуда кўп салат қилишни биламан.

-Қаердан биласиз. Тошкентда дастурхонни салат билан тўлдиришади-да.

-Жўра ака айтган идиш ювишга келган ишчи сизмисиз?

-Ҳа, менман.

-Қандай қилиб сизга бутун бошли тўйнинг салатини ишониб топширишим мумкин!

-Сиз менга ярим соат вақт беринг сизга тўртта салат олиб кириб бераман. Шунга қараб тўйнинг салатлари сиз ўйлагандан ҳам аълороқ бўлишига ишонч пайдо қиласиз.

-Тез унда! Қани официант қизлар? Олим ака битта официант қизни мана бу Тошкентлик ошпазимизга ёрдамга беринг. Ярим соатда мен тўртта салатни кутаман! Қани вақт кетди! Соат ўндан ўн дақиқа ўтди. Ўндан қирқ дақиқа ўтганида салатни кутаман. Агар, салатлар мен айтганимдек бўлса, соат олти-ю ноль-нольда дастурхонда олти ҳил салат тахт бўлиши шарт!

Шарифа официант қизни ўз ёнига олди-да аввало унинг исмини сўради.

-Менинг исмим Феруза деди официант қиз.

Буёғи Шарифанинг зукколиги ва эпчиллиги билан бўлиб кетди.

Бош ошпаз қараб улгурмасдан патнисда тўртта идиш тахт қилинди. Соат 10.38.

-Фаррух аканинг хонасига салат олиб кетдим Олим ака!, - деди Шарифа қўнғироқдек овози билан.

Олим ака бир хўрсиниб қаради-ю, ишини қилишда давом этди.

-Қани Феруза, тез Фаррух акангизнинг хонасига менинг олдимга тушиб юринг. Қўлингизга битта нам ва битта қуруқ салфетка ҳам олиб олинг. Вилкани, қошиқни патнисга тоза сочиқ устига қўйинг. Қани кетдик.

Фаррух бу гўзал қизни Шарқнинг етти гўзали расмига ўхшатди. Соатга қараб 10.39 бўлишини пойлаб турди гўё. 10.40 бўлиши билан эшик тақиллади.

-Қани кираверинглар!

Шарифа патнисни олиб Фаррух ўтирган стол томон юрмади. У диван олдидаги журнал столига обориб қўйди. Фаррух бу қизнинг фаросати борлигини тушунди. Ўрнидан туриб диванга чўкди. Салатларга қаради. Шарифа патнисдаги салатларни журнал столига қўйишдан олдин Ферузанинг қўлидаги салфеткани чиройли қилиб ёйди. Унинг устига салфеткани, нам салфеткани, вилка-қошиқни қўйди. Фаррух Шарифага қарайман деб унинг кўзидаги қўрқув ва илинжни ҳис қилди.

-Нимага қўрқаяпсиз? Исмингиз нима?

-Шарифаман... Қўрққанимнинг боиси сизга ёқармикан деб ўйлаяпман!

-Зўр! Яхши! Шарифа демак, сизга нечта официант керак бўлса шунча ёрдамчини олдингизга олинг ва соат олдида дастурхонда олтида салат бўлиши керак. Мен соат бешда назоратга кираман!

Фаррух салатлардан бирини оғзига солди-да, Шарифага қайта қаради. Унинг кўзида бу сафар ишонч ва ним табассум пайдо бўлган эди. Шу табассум унинг ичида бир ёқимли ҳис уйғотди.

-Йўқ! Соат учда салат қилишга улгураяпсизми йўқми текширгани тушаман!

-Хўп бўлади.

-Олим ака қайси салатларни қилишингиз кераклигини айтадилар.

-Хўп бўлади...

Шарифа эшик олдига келганида ўша атирнинг ифорини ҳис қилди ва беихтиёр орқасига ўгирилди...

Унга қараб турган Фаррухдан уялиб кетди-да, Ферузага қараб юринг деб эшикни ёпиб чиқиб кетди.

Шарифа салат қилиш учун саккиз соат оёқда туриб ишлай бошлади. Қўлидаги пичоқ картошкани эмас, унинг юрагини кесаётгандек эди.

Фаррух телефонига тикилиб кимларгадир смс ёзди. Миясида Шарифанинг кўзидаги мунг ва қўрқув, сўнг қўнғироқ овози билан “Хўп бўлади!” деган товуши айланди.

Тошкентдан гапирамиз:

Азизбек Шахина келганини тушунди. Аммо миясида “Шарифа қаерларда юрибди экан?” деган қалб оғриғи пайдо бўлди. Аслида Шахинанинг касаллигига раҳми келиши керак эмасмиди? Нима учун Шахина қолиб Шарифанинг ҳоли қандайлигидан эзилаяпти? Яхши кўриб қолгани аниқ. Лекин нима учун тўй куни ўзини йўқотиб қўйган Шахинага раҳм қила олмаяпти?

Шахина Азизбекнинг олдига кофе олиб кирди.

Тўғрироғи Мукаррам опанинг ўргатганлари билан ёғли сочини ювди, атир, упа-элигини қилиб қўлига кофе дамлаб Азизбекнинг хонаси томон юрди.

Шахина Азизбекнинг хонасини таққиллатди. Азизбек Шарифанинг эшик қоқиши билан Шахинанинг эшик қоқиши ўртасидаги фарқниям аниқлади гўё. Ўзини билмаганга олиб:

-Вазира опа, нима дейсиз?, - деди.

-Мен Шахинаман...

-Ҳа, Шахина келдингми? Қўлингдагини қўйгин... Жудаям бошим оғрияпти, Вазира опага бориб битта бош оғриқ дори сўрагин. Азизбек акам сўраяптилар дегин. Вазира опа олиб келсалар ҳам майли.

Шахина Азизбекнинг юзидаги бефарқликни, кескинликни балким нафратни сезди.

-Хозир!, - деди Шахина ва орқага қараб кетди.

Шарифа бўлганида “Хўп бўлади” дерди... Шарифа бўлганида “Нимага бошингиз оғрияпти? “дерди. Шарифагинам бўлганида битта нигоҳи билан меҳр бериб бош оғриғимга малҳам бўларди. Шу кўзларни соғиндим! Азизбек жавондан костюмини олиб иккинчи қаватдан зиналарни тепиб-тепиб машинаси томон ошиқди. Бир стаканда сув олиб чиқаётган Вазира опанинг қўлидаги сув тўкилиб кетай деди. “Азизбек, цитрамон олиб келдимууу... “деганча Вазира опа Азизбекнинг ортидан қараб қолди.

Шахина костюмини қўлида ушлаб машинанинг орқа ўриндиғига отиб юборган Азизбекнинг дарвозадан машинанинг газини босиб чиқиб кетганига парда отидан қараб турди. Шундай... оддий... яхши бўпти дея секингина ўзига-ўзи гапиринди... 

29.12.2019. Зебинисо Аҳмедова

Мурожаат учун:

📞 +998909444612

📞 +998908055580

🔴 Youtube саҳифа

Каналга уланиш: @zebinisopsixolog

Report Page