Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгашининг навбатдаги ўттиз учунчи сессияси

Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгашининг навбатдаги ўттиз учунчи сессияси

@yan_pressa
Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Бугун Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгашининг навбатдаги ўн учунчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибида қуйидаги учта масала кўриб чиқилди:

  1. Янгиер шаҳрида эҳтиёжманд ва кўмакка муҳтож оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоратадбирлари тўғрисида.
Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

2. 2021/2022 ўқув йилига пухта тайёргарлик кўриш, умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг таҳсил олиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, мактабларнинг моддий-техник базаси ҳолатини яхшилаш тўғрисида.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

3. Шаҳардаги 1-умумий ўрта таълим мактабига миллий кино санъатининг таниқли намоёндаларидан бири Марям Ёқубова номини бериш тўғрисида.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Сессияда шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳар идора ва ташкилотлар раҳбарлари, сектор раҳбарлари, нодавлат ташкилот ва муассасалари бошлиқлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Сессияда ваколатга доир бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди ва муҳокама қилинган ҳар бир масала юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Янгиер шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

Report Page