"Сардоба" сув омбори худудидан эвакуация қилинган аҳолини Янгиер шаҳрига қабул қилиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида
@YangiyerXabarlari![](/file/84d4df35c286283567892.jpg)
2020 йил 1 май куни фавқулотда хабар берилганидан кейин зудлик билан Янгиер шаҳар ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарларидан иборат штаб Янгиер шаҳар ЙҲХХ биноси олдида йиғилиб вазифалар тақсимоти амалга оширишди.
![](/file/467d65bace15afff2222c.jpg)
Ишчи штаб томонидан Мирзаобод туманидаги “Беруний”, “Пахтаобод”, “Балиқчи”, “Ҳақиқат”, “Баҳористон”, “Янгиовул” ва “Дўнгариқ” маҳаллаларидан вақтинчалик эвакуация қилинган 2 минг нафардан зиёд аҳолини Янгиер педагогика ҳамда тиббиёт коллежлари, Гулистон давлат университетининг Янгиер шаҳридаги педагогика факултети ва Янгиер Футбол академияси биносига жойлаштириш чоралари кўрилди.
![](/file/d63bd26f029ce320a8b4d.jpg)
Унга кўра: Педагогика коллежи ётоқхонасига 700 нафар;
![](/file/b28f3041d4a7feddf4b07.jpg)
Тиббиёт коллежи ётоқхонасига - 150 нафар;
![](/file/4ba3aa37d82e3d940a285.jpg)
Гулистон давлат университетининг Янгиер шаҳридаги педагогика факултети ётоқхонасига - 600 нафар;
![](/file/6267118fa7d7b7cdba4f9.jpg)
Футбол академияси ётоқхонасига - 300 нафар фуқаролар жойлаштирилди.
![](/file/f885cfd02637c475cb93c.jpg)
Бу жараёнларга 50 та микроавтобус, 10 та тез тиббий ёрдам бригадаси, 50 нафар ўрта тиббиёт ходими, 15 нафар шифокор жалб этилди.
![](/file/5a4d952e8123f211d483a.jpg)
Қайд этиш жоизки, мана шундай шароитида бир қанча тадбиркорлар, саховатпеша инсонлар ва ҳомийлар томонидан эвакуация қилинган фуқароларга зарурий озиқ-овқатлар, ичимлик суви, ниқоб, антисептик восита, бир марталик қўлқоплар ва бошқа тиббиёт воситалари етказиб берилмоқда.
Шунингдек, Гулистон туман ҳокимлиги томонидан ҳам озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат ҳомийлик ердами келтирилди.
![](/file/501d0cb9d006669d82fde.jpg)
Бундай тезкор ва амалий амалий саъй-ҳаракатлар ҳар бир инсон, ҳар бир оила, ҳар қандай вазиятда ёлғиз қолмаслиги, балки давлатимиз диққат-эътиборида эканини яққол ифода этади.
Вазият тўлиқ назоратга олинган, саросимага тушишга асос йўқ.