ёш таржимонларга

ёш таржимонларга


биламан, ҳозир ақл берадиган замонамас, аммо охирги икки ҳафтадан бери миямми қайнатган экан, ҳеч йўқ бир иккита миттигина, беданани тухумичалик келадиган заметкаларимми қадрдон гуглчи таржимон братишкалага бағишласам

таржимон қариндош (ука/сингил/опа/ака)!

биламан, таржима бозоридаги сариқ чақа учун вақтингни, энергиянгни, кайфиятингни қизғанасан, шартта ўтириб заказни тезроқ битириб, тезроқ соққани қилиб, кайфингнни суришни истайсан. сан тенггилар бозорни гуллатиб, қизларни тагига гулдан гилам тўшаганда, сани таржимани қаттиқ нонидан тирикчилик қилишга уринишинг жасорат. ўлай агар, бу жасорат.


чунки манови оламон таржима қилган китобингни сотволиб ўқиган тақдирдаям сани исмингга бир қараб, о, фалончибой ака, сизга раҳмат, шунақа яхши китобни таржима қипсиз диб картангга ўн сўм ташамайди. ҳартугул агар яхши бўлсанг, ҳокимиятти салқин хонасида кондиционерри тегида халққи пулини туллатиб, умри каттани кетини ўпиш, кичикни эзғилаш билан ўтадиган оқёқадан ҳурматинг баланд. албатта ман учун. ёки ўзимизга ўхшаганларга. ҳеч йўқ, ўша сариқ чақа эвазига халққи – манави қаравойлани уйғотиш учун зиё тарқатяпсан, ўзини англашга, олдига катта орзулар, мақсадлар қўяётган, уларга эришиш учун йўл ва шакл излаётган одамларнинг қўлига инструмент беряпсан. бу номи улуғ, супраси қуруқ ишдан бирон нима орттирсанг, ман тўққизинчи қаватдан ўзимни ташлай, ахир сандан каттасиниям кўрганман нима орттирганини. хуллас, биз сен билан қондошмиз, фақат ман бироз тузалдим. ақлимни ишлатганим тузукроқлигини ҳис қилиб сал четга ўтдим: қизғанчиқман, нима қиламан дедим буларга вақтимни кеткизиб. дарвоқе, ўтлаш маън этилади. хуллас, зўрсан, агар ростанам зўр бўлсанг.


аммо агар манга ўхшаган дангаса бўлсанг, ўрнимга гугл тоға тузуккина таржима қиберади диб ўзинг бирон марта эшитмаган, шуғулланмаган, китоб ўқимаган турк тилингдан шартта китоб олиб киришсанг, дуоларимдасан.


таҳририятларда матн сифатини баҳолаб берадиган мутахассис бўлмагани учун, ҳамма ишни муҳаррир қилишига тўғри келади, бечорани “қоқиндиқ” диб қисталанг қиладиган бош муҳаррири, директори, инглиз тили ўқитувчиси, касал онаси, боласи, ўсал хотини, тайёрлаши керак бўлган яхши битта новелласи бўлса, яна буни устига яхши яшаш орзуси бўлса, уни ментал секинлашишига, эмоционал взривларига саниям айбинг бор. майлигакуя, аммо аввалги, ишлашни билган мактаб вакилларидан олган бир иккита таржимага оид маслаҳатларни ёдингдан чиқарма:


1. таржима қилаётган нарсангни севишинг керак. у санга ёқиши керак, жонингни бериб вақтингни ачинмаслигингга арзитишингни назарда тутаяпман. агар, бўёқчилик кўнглингдаги иш бўлсаю, лекин уни ўрнига таржима қилаётган бўлсанг, “оқ деворни қандай қилиб қорага бўяш мумкин” деган мотивацион китобни ол ҳеч бўлмаганда, чунки ҳеч йўқ бўёқчиликни ўрганадиган кичик болалар сани таржимангни ўқиб Россияни уйларида мастер сифатида ном қозанади; яъни сан балиқ тутадиган ҳавза аниқ бўлсин, одамлар сани огородингни билсин ва шартта буни фалончига берса қийворади десин.


2. рус тилини, инглиз тилини, турк тилини, немис тилини билганингни фойдаси йўқ. агар ўзбек тилига таржима қилаётган бўлсанг. яъни ўзбек тилига таржима қилаётган одам аввало ўзбек тилини зўр билиши керак. зўр билиш тилини ўзбек тилида айлантира олиш эмас, унинг ҳамма рангинликлари, имкониятларидан бохабарлик ва яна жичча муҳаббат ҳам, сал тарафдорлик ҳам. ҳали ўзбек тилида йўқ сўзларни тил имкониятларидан мукаммал фойдаланиб чиқариб беришинг керак, ва бундан қўрқмаслигинг ҳам. масалан, бирон сўзни топсанг ва унга ишонсанг, муҳаррир билан ёқавайрон бўлишинггаям қаршилигим йўқ. шундай экан, биринчи сотиволадиган китобинг ё телефонинггами, ноутингга ўрнатадиганинг ўзбек тилини изоҳли луғати бўлсин. ўзбек тилини ҳамма жилоси ўзбек-рус, рус ўзбек тили луғатига йиғилганди. яъни совет давридаги 100 минг сўзлини айтяпман: китоб устида катта жамоа ишлагани ва ҳали биз ундан яхши луғат ярата олмаслигимиззи айтмоқчиман. унда ваҳаю, водий, хоразмийларнинг лаҳжаларига оид инжа сўзлар, иборалар, сўз бирлашмалари келтирилган, нақ жавоҳир китоб.


3. бадиий китоб кўп ўқи. аммо шунчаки ўқувчи сифатидамас. ман Наби Алимуҳаммедовнинг Гоголдан таржималарини тўплаганда шунақа кўп янги сўз топган ва ёзиб қўйгандим, у ёқ буёғи йўқ. эски мактаб таржимонларининг ишлашга вақти кўп бўлган, уларни атрофида кўнгли ва феъли кенг ўқитувчилари гирдикапалак бўлган, сани эса самаучка бўлишдан бошқа чоранг йўқ. сан бир пайтнинг ўзида ўрганишинг ва қилишинг керак, демакки бир нарсани қилиш пайти ўзингга фойдаси тегадиган яна бир неча вазифани ҳам бажаришингга тўғри келади. масалан, ёқтирган сўзларингни ёзиб бор. ибора дафтаринг бўлсин. кўчадаги қора халқни оғзидан тўкилаётган чиройли сўкинишларинида оқизмай-томизмай оққа тушир – қайдан биласан, меҳринг жўшиб ўзбек халқ сўкишлари деган китоб ёзарсан, шаҳарри қанча олифтаси оғзидан чиқаётган сўкишни нимани англатишини билмайди, раҳмат айтарди.


4. таржимонликдан пул топаман деган хаёлинг бўлмасин. кейинчалик яхшироқ бир йўл изла, ёнғоқни овозига қизиққан одамни энг камида базавий муаммолари ҳал бўлган бўлиши керак: там уйи, мошинаси, ойлик ҳаражатлари учун 10-15 млн моянаси, оиласини обориб кўрсатгани давлат хизматчилари учун поликлиникаси, хулласи тушундинг. таржимонликдан кўра, Англияда мавзумий иш қилсанг тузукроқ, бир танишим ўтган куни айтвотганди, қулупной теришам раса қимматакан ўтта деб. ҳафтасига 350 фунт – чўткику тўғрими.  


5. ҳурмат қил, яхши кўр, ёрдам сўра, ёрдам бер, қўллаб-қувватла. ўзингга ўхшаган интеллектуалларни айтяпман. улардан омад юз ўгирган, нари борса давлатни бирон ташкилотида одатий қорахалқдан сал кўп топади, аммо қўлидан хемирам кемагани учун сал асабий. бунақаларни душмани ўзига ўхшаган бўлади: гадони душмани гадо, аммо сан уларни олдига тикка бор, дангал санга нима кераклигини айт, гапи санга ёқмаса кет, аммо ичингда унга нисбатан озгина ҳайриҳоҳлик қолсин. 


6. меҳнат қил. сани ҳар қанақа вазиятдан меҳнат қутқаради. отанг, онанг, аканг, уканг, дўстинг ёрдам берадиган, қарашворадиган вазиятлар кўп, аммо таржимада сани меҳнатинг опчиқиб кетади. тепада айтдим, сан ўзинг ўз ишлаш услубларингни яратишинг керак, устоз топаман десанг адашасан. аввало устоз бўлиши керак бўлганлар замонни имкониятларини сандан кам билади – ўз-ўзидан устига чизиқ чиззанг бўлаверади. бошқа тарафдан улар ўзларида бор базани ритмга солиб олишга вақти йўқ, йўл-йўлакай гапириладиган гаплар фуфло гаплардан бошқамас – манга бўёқчиликни ўргатган устозларимни йўриқномаси ёзишни ё таржима қилишни ўргатганларникидан аниқ-таниқ бўлган. аммо меҳнатинг сани опчиқади ҳамма ўрадан. меҳнатингга ишон.


7. меҳнатингни баҳосини бил. вақтинг қанча оз кетмасин, меҳнатингни баҳосини бил. одамларга қўйиб берса, сани текинга ишлатишни исташади, таржима бозорини паст-баландидан бохабар бўлсанг, санга ким нечпул таклиф қилаётганини биласан. агар ўзингга ишонсанг, меҳнатингни қадрла. бир нарсани таржима қилишга санга 1 кун вақт кетмаганини бил, сан буни таржимани бошлаган кунингдан йиққан билиминг натижасида эришгансан. ануви ривоятсифат гапни эшитган бўлсанг керак: болға билан уришни нархи 1 доллар, 999 доллари эса уни қаерга уриш лозимлигини ўрганишга кетган билимни нархи деган. сен ўз ишингни қадрласанг, қолганлар ҳам ўз ишини қадрлашни ўргана бошлашади ва яхши муҳит пайдо бўла бошлайди.


хуллас, санга маслаҳатларим шу. мабодо бир финжон қаҳвага, бир бакал пивога таклиф қилсанг бунданам яхши гапларимни айтиб беришим мумкин. омадингни берсин.


Алфайз

https://t.me/perezagruzka_2021

Report Page