Ижтимоий тармоқларда "Газ заправкаларидаги холат" деб номланган хабар бўйича маълумот
sir.yhxbБир неча кунлардан бери аҳоли ўртасида табиий газ ва электр токининг тақчиллиги бўлаётганлиги сабабли эътирозлар кўплаб келиб тушмоқда. Шу жумладан газ тақчиллиги автомобилларга газ тарқатиш шаҳобчаларида ҳам кузатилмоқда. Ўз навбатида газ қўйиш шаҳобчаларида кўплаб транспорт воситалари тўпланиб қолиши оқибатида автомашиналар навбат узунлиги бир неча юз метрларга етмоқда.
2019 йил 27 ноябр куни эса М-34 йўл 84 км Тошкент-Гулистон йўналиши йўл ёқасида жойлашган "Тежамкор Метан Газ" МЧЖ га қарашли Автомобилларга газ тарқатиш корхонаси олдида бир қанча фуқаролар газ қуйиш шаҳобчасида норозилик билдириб, шу ерда фуқаролар кутиш жойидаги стулларни олиб М-34 йўлининг Тошкент-Гулистон йўналишини вақтинча тўсганлиги, йўлда эса автомашиналар тирбанд бўлиб тўхтаб турганлиги кўрсатилган.
Воқеа жойига зудлик билан Сирдарё вилояти ЙҲХБ ва Сирдарё тумани ИИБ масъул ходимлари ўрганилганда, Метан газ тарқатиш шаҳобчаси вакилларининг билдиришича, газ тарқатиш шаҳобчаси вақтинча газ бериш тўҳтатилганлиги, хайдовчилар эса кечадан бери навбат кутиб туришганлигини, соат тахминан 11:00 ларда Ўзбекистон Республикаси Ўзнефтгаз" инспексияси, Мажбурий ижро Бюроси, "ЎзТрансгаз" агентлиги ходимлар томонидан табиий газнинг қонуний сарфланишини текшириш максадида газ ҳисоблаш мосламаларини “Ўзстандарт” агентлигига текшириш учун олиб кетишаётганлиги сабабли навбатда турган 5-6 нафар ҳайдовчилар ушбу ҳолатга ўз норозиликларини билдириб М-34 йўлининг Тошкент-Гулистон йўналишини беркитишганлигини билдиришган.
Шундан сўнг масъул ходимлар томонидан олиб борилган тушунтириш ишларидан сўнг йиғилган ҳайдовчилар тарқатилиб, тахминан 4-5 дақиқа ичида йўлда ҳаракат тикланди ҳамда газ тарқатиш шаҳобчаси иш фаолиятини давом эттирмоқда.
Ҳозирда Халқаро ва Давлат аҳамиятига эга йўллар атрофида жойлашган Автомашиналарга газ тарқатиш шаҳобчалари ҳар бирига Йўл ҳаракатини тартибга солиш ва тирбандликларни келтириб чиқармаслик мақсадида Йўл патрул хизмати ходимлари бириктирилди.
Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати