Халқаро аҳамиятдаги А-373 автомобиль йўлининг Тошкент-Самарқанд йўналиши 37 км.дан 0 км.гача бўлган қисми фақатгина юк транспорт воситалари учун бир томонлама ҳаракатланишига рухсат берилди.

Халқаро аҳамиятдаги А-373 автомобиль йўлининг Тошкент-Самарқанд йўналиши 37 км.дан 0 км.гача бўлган қисми фақатгина юк транспорт воситалари учун бир томонлама ҳаракатланишига рухсат берилди.

sir.yhxb

Хурматли вилоятимиз ҳудудидан транзит тартибида ҳаракатланиб ўтадиган ҳайдовчилар!

Хабарингиз бор, 2020 йил 1 май куни Сирдарё вилояти жойлашган “Сардоба” сув омбори тўғонида юзага келган фавқулотда ҳодиса натижасида Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманлари ҳудудларидаги аҳоли яшаш пунктлари, сув тошқини йўналишидаги дала майдонларидаги экинларга ҳам жиддий талофат етди.

Шу билан бир қаторда ушбу сув тошқини натижасида юқоридаги ҳудудлардан ўтган Халқаро, Давлат ва маҳаллий автомобил йўллари, йўл кўприкларига ҳам жиддий зарар етиб транспорт воситаларини ҳаракатланиши чекланди.

Фото ЙҲХБ.

Тегишли ташкилотлар томонидан олиб борилган қурилиш-таъмирлаш монтаж ишлари давомида Оқолтин тумани ҳудудидан ўтган М-34 йўли билан Гулистон йўналиши бўйича ўтган М-34 автойўлини боғлаб турувчи А-373 халқаро автомобил йўлининг 37 км.дан 0 км.гача бўлган худудининг Тошкент-Самарқанд йўналиши 2020 йил 13 июн кунидан транспорт воситаларининг сутканинг ёруғ вақтида ҳаракатланиши учун очилган эди.

Лекин ўтган кунлар давомида ушбу худуддан транзит ўтиб кетувчи транспорт воситалари қўпайиб кетганлиги, йўналишдаги 4 та кўприкларда таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги, фақатгина бир томонлама ҳаракатланиш бўлагида ҳаракатланиш мавжудлиги сабабли ушбу ҳудудларда ҳаддан ташқари транспорт воситалари тирбандлиги ошиб кетиб йўловчиларимиз анча вақтга қадар ушланиб қолишаётганлиги аниқланди.

Шу билан бирга Сирдарё вилоятидан транзит тарзда Жиззах йўналишидан Тошкент ва водий вилоятларга йўл олган транспорт воситалари ҳайдовчилари А-373 автомобиль йўлининг 17-37 км.ларида таъмирлаш ишлари кетаётганлиги сабабли, ҳайдовчилардан йўлларнинг ушбу қисмидан ҳаракатланиб ўтаётган вақтларида йўл ҳаракати қоидаларига ҳамда тартибга солувчининг ишораларига амал қилган ҳолда транспорт воситаларини бошқаришларини сўраб қоламиз.

Юқоридагиларни инобатга олиб, А-373 йўлининг ушбу қисми вилоятимиз худудидан транзит ўтиб кетувчи енгил ва йўловчи ташувчи транспорт воситалари учун ҳаракатланиш тўхтатилганлигини маълум қиламиз.

Ҳозирги кунда ҳам тегишли ташкилотлар томонидан керакли махсус транспорт воситалари жалб этилган ҳолда ушбу автомобиль йўли, кўприклар таъмирлаш ишлари жадал суръатларда амалга оширилмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олиб, вилоятимиз ҳудудидан бошқа вилоятларга транзит тартибида ҳаракатланиб ўтиб кетаётган ҳайдовчилар ва фуқароларимизга Тошкент-Самарқанд йўналиши бўйича транспорт воситаларида ҳаракатланиш вақтида М-34 автомобил йўли 103 км. А-373 автомобил йўлига ўнгга қайрилмасдан тўғрига - яъни Тошкент-Душанбе йўналиши бўйича ҳаракатланишда давом этишлари мумкинлигини билдирамиз.

Ҳайдовчилардан йўлларнинг ушбу қисмидан ҳаракатланиб ўтаётган вақтларида йўл ҳаракати қоидаларига ҳамда тартибга солувчининг ишораларига амал қилган ҳолда транспорт воситаларини бошқаришларини сўраб қоламиз.

Йўлингиз бехатар бўлсин!

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати.

Report Page