Ижтимоий тармоқларда "Махсус стикери" мавжуд автомашина жарима майдонига жойлаштирилди." деб номланган мақола юзасидан маълумот

Ижтимоий тармоқларда "Махсус стикери" мавжуд автомашина жарима майдонига жойлаштирилди." деб номланган мақола юзасидан маълумот

sir.yhxb
Фото 1

2020 йил 27 май куни кечаси соат 22-40 ларда Гулистон шаҳар Гулистон кўчасида Карантин тадбири бўйича Гулистон шаҳар ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари томонидан ўтказилаётган рейд давомида ушбу йўлда Зарбдор йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган ВАЗ-2106 русумли 20 O 836 DA давлат рақам белгили автомашина тўхтатилиб,  карантин қоидаларини бузган деб топилиб транспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилган.

Ушбу холат Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ҳодимлари томонидан хизмат текшируви тайинланиб ҳар томонлама ўрганилиб ҳуқуқий баҳо берилади. 

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Report Page