Сардобада иш қизғин кетмоқда

Сардобада иш қизғин кетмоқда

sir.yhxb
Фото ЙҲХБ.

Жорий йилнинг 1 май куни Сардоба сув омборида содир бўлган тошқиндан сўнг Сардоба тумани Дўстлик, Юртдош ва Қўрғонтепа махаллаларида иш қизғин бошлаб юборилди.

Жумладан, Президентимиз топшириқларига асосан барпо этилиши мўлжалланган "Янги Сардоба" массивини ташкил этиш учун бир қатор амалий ишлар бошлаб юборилди. Бу махаллада илгари яшаган ва уйлари яроқсиз ҳолга келган фуқароларнинг уйлари харбийлар ва бошқа ҳашарчилар томонидан бузиб олиниб жойлари текислаш ишлари жадаллаштирилмоқда. Бу борада ушбу махаллага бириктирилган ва хизмат сафари билан келган Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари алоҳида жонбозлик кўрсатиб фуқароларга қурилиш материалларини ва кўчларини ортиб кетишлари учун юк транспорт воситалари ташкиллаштирилиб берилмоқда.

Тез кунларда юқоридаги манзилда тозалаш ишлари якунланиб, "Янги Сардоба" массивининг кўп қаватли бинолари қад ростлайди.

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Report Page