Сирдарё вилоятига кириш постларига дезинфекциялаш ускуналари ўрнатилди.

Сирдарё вилоятига кириш постларига дезинфекциялаш ускуналари ўрнатилди.

sir.yhxb
Фото ЙҲХБ

Сирдарё вилояти ҳудудидан ўтган асосий халқаро йўл Республикамиз пойтахти Тошкент шаҳрини 8 та вилоят билан боғлаб турувчи транзит йўл ҳисобланади. Республика ҳудудида коронавирус пандемиясининг тарқалишини олдини олиш юзасидан ташкил этилган Махсус комиссиясининг қарорига асосан Сирдарё вилоятида ҳам ушбу вируснинг тарқалишини олдини олиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Илгари Гулистон шаҳрига асосий иккита кириш ва чиқиш йўлларига дезинфекцияловчи баръерлар ўрнатилган бўлса, эндиликда вилоят ҳудудига Тошкент вилояти йўналишидан кириб келувчи М-39 йўлининг 871 кмда жойлашган "Сирдарё мунтазам ЙПХ маскани" ҳамда М-39 йўлнинг 912 кмда жойлашган "Сардоба Карантин пости"га ҳам дезинфекцияловчи баръерлар ўрнатилди. Бундан асосий кўзланган мақсад вилоят ҳудудига кириб келаётган ҳар бир транспорт воситаси ушбу баръер пуркагич орқали дезинфекция қилинган ҳолда кириб келишини таъминлашдан иборат.

Шу билан бир қаторда Сирдарё вилояти ҳудудидан ўтган халқаро ва Давлат аҳамиятига эга бўлган йўлларда ташкил этилган Карантин постлари бирламчи дезинфекциялаш ва шахсий химоя воситалари билан таъминланди.

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Report Page