Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ да ўтганлар руҳига қуръон тиловат қилинди

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ да ўтганлар руҳига қуръон тиловат қилинди

sir.yhxb
Фото ЙҲХБ

Бутун ер юзига мусулмонларнинг муборак ойи бўлмиш моҳи рамазон кириб келди. Ушбу ойда мусулмонлар ислом ахкомларидан бири бўлмиш рўза ибодатини амалга оширишади. Имконияти етарли инсонлар эса имкон даражасида саховат ишларини амалга ошириб, ижтимоий кўмакка мухтож оилалар холидан ҳабар олишиб, савоб умидида уларнинг дуосини олишга ҳаракат қилишади.

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ раҳбариятининг ташаббуси билан ҳозирги кунда республикамизда коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш борасида карантин эълон қилинганлиги сабабли ўтказилган йўриқнома давомида ўтганлар руҳи эсланиб, қуръон тиловат қилинди. Шу билан бир қаторда тадбир давомида жонлиқ сўйилиб, гўшти тақсимланиб, Сирдарё тумани Деҳқонобод ва Оқолтин туманидаги Кўркам Диёр маҳаллаларида жами 20 нафар кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ногиронлари бор оилаларга санитария-гигиена талабларига амал қилган ҳолда тарқатилди.

Эҳсонни қабул қилган фуқаролар Ватанимизга тинчлик осойишталик тилаб, ҳайдовчиларнинг йўллари оқ бўлишини тилаб дуолар қилишди.

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати.

Report Page