Ижтимоий тармоқларда тарқалган "Деҳқонларнинг машинасини жарима майдонига тиқмоқда" деб номланган мақола юзасидан

Ижтимоий тармоқларда тарқалган "Деҳқонларнинг машинасини жарима майдонига тиқмоқда" деб номланган мақола юзасидан

sir.yhxb

2020 йил 27 апрел куни ижтимоий тармоқларда "СИРДАРЁ – “ИИБ ходимлари президент буйруғига қарши бориб, деҳқонларнинг машинасини жарима майдонига тиқмоқда” деб номланган мақола тарқалган.

Ушбу мақолада " ЯНГИЕР. “Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида ЙПХ ходимлари ҳукумат томонидан берилаётган топшириқларнинг тескарисини қилмоқда. Президент озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш, қишлоқ хўжалиги ишларини жонлантиришга топшириқ берди. Аммо ЙПХ ходимлари биз деҳқонларнинг машина ва техникаларимизни асоссиз равишда жарима майдонига тиқмоқда...” деб кўрсатилган бўлиб, ушбу маълумот асосланмаганлиги ва аноним берилганлиги сабабли кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ эмас: 1. Янгиер шаҳар ҳудудида қишлоқ хўжалик учун фойдаланиладиган дала майдонлари мавжуд эмас; 2. Янгиер шаҳар ИИБ ЙҲХБ ва вилоят ЙҲХБ инспекторлари томонидан Республика Махсус комиссияси баёни асосида рухсатнома талаб этилмайдиган транспорт воситалари, "стикер" билан бошқарилаётган транспорт воситалари ҳамда "яшил йўлак" дастури бўйича базага киритилган транспорт воситалари ҳаракатланиши чеклангани билан боғлиқ ҳолатлар содир бўлгани юзасидан маълумотлар келиб тушмаган.

Фуқароларимиздан юқоридаги каби холатларда Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимларига ёки Сирдарё вилояти ИИБ да ташкил этилган ишчи гуруҳга 67-343-51-82 ёки 67-343-51-83 рақамларига мурожаат қилишларини сўраб қоламиз.

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати.




Report Page