Сирдарё йўлларида янги йўл белгилари ўрнатилди.
sir.yhxb
Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан 2018-2019 йилларда Сирдарё вилояти худудида содир этилган йўл транспорт ходисалари тахлил этилганда Халқаро ва давлат аҳамиятига эга бир қатор йўлларнинг пиёдалар ўтиш жойлари ва қайрилиб олиш жойларида 2 ва 3 тадан йўл транспорт ходисалари содир этилганлиги аниқланди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ нинг ташаббуси билан йўл транспорт ҳодисалари содир этилган ҳудудлар ўрганиб чиқилиб, содир бўлиши мумкин бўлган оғир оқибатли йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида янги турдаги "Авария ўчоғи" огоҳлантирувчи йўл белгиси ишлаб чиқилиб, ўрнатилди.





Ҳайдовчилардан йўлларда транспорт воситасида ҳаракатланган вақтда "Йўл ҳаракати қоидалари" қатъий амал қилишларини, "Авария ўчоғи" йўл белгиси олдидан ўтган вақтда тезликни имкон қадар камайтириш ва эҳтиёт чораларини кўришларини сўраб қоламиз.
Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати