yaxshЯхшиликнинг турлари

yaxshЯхшиликнинг турлари

@vaqfuz


Яхшилик фақатгина молу-дунё билангина қилинмайди балки унинг турлари кўп. Инсонларга манфаат келтирадиган ва фойдали бўлган барча ишлар яхшиликдир.


  Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир мусулмон учун садақа лозим», – дедилар. «Эй Расулуллоҳ! Агар садақа қилишга нарса топа олмаса-чи?»дейишди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Касб-кор қилиб, ўзига ҳам манфаат келтиради, ортганини садақа қилади», – дедилар. «Агар бунга ҳам қодир бўлмаса-чи?» дейишди. «Қийналиб қолган бечораҳолга ёрдам беради», – дедилар. «Ёрдам ҳам беролмаса-чи?» – дейишди. «Яхшиликка буюради», дедилар. «Бу ишни ҳам қилмаса-чи?» дейишди. «Ёмонликдан тийилади. Мана шу ҳам унинг учун садақадир», – дедилар». Бухорий ва Муслим ривояти


   Демак, қўлимиздан бирор бир яхшилик қилиш келмаса, ҳеч бўлмаганда одамларга ёмонлик қилмайлик, зарар етказмайлик, бировларнинг яхшилик йўлларига ғов бўлмайлик, биз сабаб яхшилик йўллари беркилиб қолмасин. Инсондан қоладигани яхшилик ва ёмонликдир.

    Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом айтганларидек: Яхшиликка калит, ёмонликка қулф бўлиб, Аллоҳ таолонинг раҳмати ва жаннатига эришган, ҳақиқий мўмини комил бўлиб яшамоқлигимизни Роббимиз барчамизга осон қилсин, Аллоҳ таоло барчаларимизни яхшилик қигувчилардан қилсин. Яхшилик йўлларини осон қилсин. Ортимиздан фақат яхшиликлар қолмоғини ва бир-бирларимизга меҳрли, оқибатли, шафқатли бўлмоғимизни насиб айласин. Омин.


"Вақф" хайрия жамаот фонди Матбуот хизмати

Report Page