Jasur Javinov Shaxsiy o'yin navbatchiligi

Jasur Javinov Shaxsiy o'yin navbatchiligi

yarim final va final

Farhod Shodiyorov

1-Ярим финал

1-Мавзу: Фобиялар

2-Мавзу: Ёзувчилар тахаллуслари

3-Мавзу: Буюк саёҳатчилар

4-Мавзу: Дунёнинг 7 мўжизаси

 

1-Мавзу: Фобиялар

 

10. Савол: Баландикдан қўрқиш?

Жавоб: Акрофобия

 

20. Савол: Қоронғуликдан қўрқиш?

Жавоб: Никтофобия

 

30. Савол: Герпетофобия ундан қўрқиш ҳисобланади. Савол: Уни айтинг?

Жавоб: Илон

 

40. Савол: Гиппопотомонстросесқуипедалиофобия бундан қўрқиш экан. Сиз қўрмадингиз деб ўйлаймиз. Савол: Нимадан қўрқиш?

Жавоб: Узун сўзларни айтишдан қўрқиш

 

50. Савол: Бошқа одамларнинг фикридан ҳаддан ташқари ва мантиқсиз қўрқиш шундай аталади. Савол: Қандай?

Жавоб:Аллодоксафобия

 

2-Мавзу: Ёзувчилар тахаллуслари

 

10. Савол: Эрик Артур Блер ўзининг ушбу тахаллуси билан машҳур. Савол: Ушбу тахаллусни айтинг?

Жавоб: Жорж Оруэлл

 

20. Савол: Ушбу ёзувчининг Антоша Чехонте номли ўзига хос тахаллуси бўлган. Савол: Ушбу ёзувчини айтинг?

Жавоб: Антон Чехов

 

30.Савол: Ушбу ёзувчининг Чанакя номли ўзига хос тахаллуси бўлган. Савол: Ушбу ёзувчини айтинг?

Жавоб: Жавоҳарлар Неру

 

40. Савол: Паул Френч ушбу ёзувчининг тахаллуси ҳисобланади. Савол: Ушбу рус ёзувчисини айтинг?

Жавоб: Айзек Азимов

 

50. Савол: Френсис Мари Аруэт ушбу ёзувчининг тахаллуси ҳисобланган. Савол: Ушбу ёзувчини айтинг?

Жавоб: Волтер

 

3-Мавзу: Буюк саёҳатчилар

 

10. Савол: Машкареньяш Бареттнинг айтишича у Португалиянинг Аленжу вилояти Куба деган шаҳарча туғилган бўлиб асл исми Салвадор Фернандеш Зарку экан. Савол: Ушбу машҳур шахсни сиз ва биз биладиган фамилиясини айтинг?

Жавоб: Христофор Колумб

 

20. Савол: У 1955 йил харбий хизматга чақирилгач. Кўп ўтмай Ворожилов номидаги ҳарбий билим юртига ўқишга киради. Ҳамда Мурманскдаги 769 ва122-авиация қирувчи полкларида харбий хизматчи сифатида хизмат қилади. Савол: Ушбу инсон ким?

Жавоб: Юрий Гагарин

 

30. Савол: Ушбу Араб сайёҳи 30 йил давомида дунё бўйлаб сайёҳат қилиб “Алмасолик ва ал-мамолик” (Йўллар ва мамлакатлар) номли асарини ёзган. Савол: Ушбу араб сайёҳини айтинг?

Жавоб: Ибн Ҳавқал ал-Маъсудий (Ибн Хаукал)

 

40. Савол: Ушбу португал Магелланнинг капитанларидан бири бўлиб Магеллан ўлгач ўз кемасида унинг ишини давом эттириб Виктория билан Португалияга қайтиб келади. Савол: Ушбу инсон кимлигини айтинг?

Жавоб: Хуан Себастьян Эльканона

 

50. Савол: Мусулмон оламида энг машҳур сайёҳатчилардан бири бўлган бу инсон олам бўйлаб сайёҳат қилиб жўғрофия илми учун муҳим бўлган “Китоб ул-ақолим” (Иқлимлар ҳақида китоб) муаллифи ҳисобланади. Савол: Ушбу сайёҳатчи ким?

Жавоб: Абу Исҳоқ Истахрий

 

4-Мавзу: Дунёнинг 7 мўжизаси

 

10.Савол: Қурилишидан вайрон бўлишига қадар 56 йил турган ушбу иншоат Озодлик ҳайкалтароши Август Бертҳолдни ҳам илҳомлантирган экан. Савол:Ушбу иншоатни айтинг?

Жавоб: Родос ҳайкали

 

20. Савол: Ушбу иншоат ҳозирги Измир шаҳридан тахминан 50 жанубдаги Селгук шаҳарчаси яқинидаги қадимги Эфес шаҳрида бўлиб милоддан аввалги 550 йиллар атрофида қурилган. Савол: Ушбу иншоатни айтинг?

Жавоб: Артемида ибодатхонаси

 

30. Савол: Ушбу иншоатни баландлиги 45 метр, минбари 20 метр, қатор устунлари 12 метр, пирамидаси 7 метр, жанг араваси ҳайкали 6 метрга тенг эди. Савол: Ушбу иншоатни айтинг?

Жавоб: Галикарнас даҳмаси(Мавзолей)

 

40. Ушбу иншоат милоддан авалги 776 йилда бошланиб 450 йиллар атрофида қуриб битқизилган. У ерда шунингдек Аполлон, Артемида ва Ниобеннинг болалари ҳайкаллари ҳам кўриш мумкин. Савол: УШбу иншоатни айтинг?

Жавоб:Олимпдаги Зевснинг ҳайкали

 

50. Савол: У жой Ефрета дарёсининг шарқий соҳилида жойлашиб, ҳозирги Бағдод шаҳридан 50 км жанубда жойлашган эди. Уни айтинг?

Жавоб: Бобил осма боғлари

 

2-Ярим финал

1-Мавзу: Физиклар

2-Мавзу: Аёл адибалар тахаллуслари

3-Мавзу: Алкоголли мавзу

4-Мавзу: Композиторлар

 

1-Мавзу: Физиклар

 

10. Савол: У 1865 йил Австрия империясида туғилган миллати серб айтишларича у туғилган куни қаттиқ чақмоқ чаққан экан. Савол: Уни айтинг?

Жавоб: Никола Тесла

 

20. Савол: Унинг машҳур асарлари Эвдем, Софист, Политик, Мнексен, Ғоялар ҳақида, Фаровонлик ҳақида, Биринчи аналитика, Ҳаёт тарихи, Метафазика. Савол: Уни кимлгини айтинг?

Жавоб: Арасту

 

30. Савол: У “Аmerican Telephone and Telegraph Company” асосичиси ҳисобланиб. АҚШ телекоммуникация соҳаси ривожини белгилаб берган инсон экан. Савол: У ким?

Жавоб: Александр Белл

 

40. Савол: 1896 йил Александ Попов радиони ихтиро қилгач ундан юборилган биринчи радиограмма ушбу 1857 йил Гамбургда туғилган ушбу немис олими эсланади. Савол: Ушбу олим фамилиясини айтинг?

Жавоб: Герц (Генрих)

 

50. Савол: 1964 йил Чарльз Таунс лазер ихтироси учун Нобел мукофотини ярмини қўлга киритади. Савол: Қолган ярмини қўлга киритган икки совет физигини айтинг?

Жавоб: Николай Басов ва Александр Прохоров

 

2-Мавзу: Аёл адибалар тахаллуслари

 

10. Савол: Ушбу адиба ўз навбатида Мери Вестмакот тахалуси билан ижод қилган. Савол: Ушбу адибани айтинг?

Жавоб: Агата Кристи

 

20. Савол: Роберт Галбрах, Кеннилворт Висп, Нют Скамандер унинг тахаллуслари ҳисобланади. Савол: Ушбу ёзувчини айтинг?

Жавоб: Жоана Роулинг

 

30. Савол: Доррис Лессинг ўзининг ушбу тахаллуси билан машҳур. Савол: Ушбу тахаллусни айтинг?

Жавоб: Жейн Соммерс

 

40. Савол: Ушбу опа сингил адибалар бири ўзининг Курер Белл тахаллусига эга бўлган. Савол: Ушбу адибани айтинг?

Жавоб: Шарл Бронте

 

50. Савол: Ушбу адибанинг Лади тахаллуси ҳам бўлган. Савол: Ушбу адибани айтинг?

Жавоб: Жейн Остин

 

3-Мавзу: Алкоголли мавзу

Турли давлатларнинг ароқлари сўралади топиш лозим бўлади

 

10.Савол: Туркча ароқ шундай аталади. Савол: Қандай?

Жавоб: Рақи

 

20.Савол: Грузин ароғи шундай аталади. Савол: Қандай?

Жавоб: Чача

 

30. Савол: Корейсларнинг ароғи бўлиб 13 % дан 45 % гача бўлиб машҳури 20 % билдиради.Савол: Ушбу ароқ номини айтинг?

Жавоб: Соджу

 

40.Савол: Жанубий Америкада маккажўхори ва ананасдан тайёрланадиган спиртли ичимлик?

Жавоб: Чичи

 

50. Савол: Какра, эрмон сингари гиёҳлардан тайёрланадиган 70 % гача спирт бўладиган ароқ ҳисобланади. Ушбу ароқни айтинг?

Жавоб: Абсент

 

4-Мавзу: Композиторлар

 

10. Савол: Ушбу композитор 1957 йил Франкфурт шаҳрида туғилган ва Голливуд шон-шуҳрат ҳиёбонидаги юлдуз билан тақдирланган. Савол: Ушбу бастакорни айтинг?

Жавоб: Ханс Зиммер

 

20. Савол: “Кармен” опера-симфонияси Франциялик ушбу композиторнинг энг машҳур иши ҳисобланади. Унинг биринчи асара “Дон Прокопио” операси бўлиб 17 ёшида ёзилган. Савол: Ушбу композиторни айтинг?

Жавоб: Жорж Бизе

 

30. Савол: Ушбу машҳур инсоннинг биринчи расмий лавозими менуэт (французча рақс) учун камерали мусиқачи бўлган экан. Савол: Ушбу машҳурни айтинг?

Жавоб: Амадеу Моцарт

 

40. Савол: Серенада, Ларго, Элиза учун каби мусиқа бадий асарлар айнан ушбу композиторларга тегишли. Савол: Ушбу композиторни айтинг?

Жавоб: Франц Шуберт

 

50. Савол: Ушбу композитор ойна тозалигчларни автодаги мусиқа ритмига мослаб ишлаши ғояси муаллифи экан. Савол: Ушбу композиторни айтинг?

Жавоб: Стив Райх

 

Финал

1-Мавзу: Аралаш (жавоб 2 сўзда)

2-Мавзу: Ахлоқ

3-Мавзу: Шимол

4-Мавзу: Улар аниқ уйингизда бор

5-Мавзу: Диктаторлар

6-Мавзу: Давлатлар этимологияси (Давлатлар Г дан бошланади)

 

1-Мавзу: Аралаш (жавоб 2 сўзда)

 

10. Савол: У оддий фуқароларнинг турли давлат муассасаларида мурожаат қилишда дуч келадиган тўсиқлар сони билан ўлчанади. У 1 дан 100 бўлган шкалада баҳоланади. Савол: Уни айтинг?

Жавоб: Кафка индекси

 

20. Савол: Қадимда ғаниматга олинган мол-мулк ва эгалари вафот этгандан сўнг давлат ихтиёрига олинган моллар сақланадиган жой яъни барча мусулмонларнинг ҳақлли бўлган мол-мулк шундай аталган. Савол: Қандай?

Жавоб: Байтул мол

 

30. Савол: Жуда чалкаш, ҳал бўлиши қийин иш, вазият ёки тартибсиз, тушунарсиз ишлар содир бўладиган жой шундай аталади. Савол: Қандай?

Жавоб: Гайя қудуқлари

 

40. Савол: 1890-1914 йилларда Европа тарихининг техник тараққиёт, иқтисодий муваффақият, сиёсий муносабатларда тинчлик даври ва маданиятининг гуллаб яшнаган давр шундай аталган. Савол: Қандай?

Жавоб: Бел Эпок

 

50. Савол: Насроний аскарлардан иборат гуруҳ бўлиб 1119-1314 йилларда фаол бўлган ҳамда Қуддус ишғолида қатнашган. Савол: Уларни айтинг?

Жавоб: Маъбад рицарлари

 

2-Мавзу: Ахлоқ

Абдулла Авлонийнинг “Туркий гулистон ёхуд Ахлоқ” асарида инсондаги ҳислатлар ҳақида. Ҳислатга таъриф берилади сиз ушбу ҳислатни айтишингиз керак

 

10. Савол: Бир инсонга жаноби Ҳақ томонидан берилган неъмат ва давлатнинг заволини тилашга айтилади. У ғийбат, бўҳтон, суизанларнинг онаси ҳисобланади. Савол: Уни айтинг?

Жавоб:Ҳасад

 

20. Савол: Бир кишининг ҳафсиша, иффатига тегадиган сўз билан қадр ва эътиборини тушириш ниятида муомила қилишга айтилади. Савол: Уни айтинг?

Жавоб: Ҳақорат

 

30. Савол: Инсоннинг ўз аъзоларини, кийимларини, асбоб-ускунларини пок ва тутиш ҳислати шундай аталади. Савол: Қандай?

Жавоб: Назофат

 

40. Савол: Инсонинг савоб ишларни қилиб, гуноҳ ишлардан сақланиш ҳислати ҳисобланади. У Ободнинг кони, руҳнинг дармонидир. Савол: Ушбу ҳислатни айтинг?

Жавоб: Риёзат

 

50. Савол: Инсондаги ушбу ҳислат танпарварлик, ғайратсизликка айтилади. У Умид ва ҳаракатнинг энг зўр душмани ҳисобланади. Савол: Ушбу ҳислатни айтинг?

Жавоб: Раховат

 

3-Мавзу: Шимол

10-Савол: Ушбу мамлакатнинг шиори шундай экан “Ривожланган ва буюк давлат”. Савол: Давлатни айтинг?

Жавоб: Шимолий Корея

 

20-Савол: Александер Беляев коинот ҳақидаги “КЕЦ юлдузи” фантастик асарида у аввал зангори тусга кириб, кейин қизғиш рангда жиловланиши, тонг шуъласиша ўхшайди ва у қимир етмаслиги айтиб ўтилади. Савол: Уни айтинг?

Жавоб: Шимол ёғдуси

 

30-Савол: Айнан шу қувур орқали Россиядан Европага газ етқизиб берилган. Савол: Ушбу қувур номини айтинг?

Жавоб: Шимолий оқим

 

40-Савол: Маъмурий маркази Бисмарк бўлган ушбу штат бўлиб аҳолиси 600 минг зиёд бўлиб асосан буғдой ишлаб чиқарилади. Штат лақаби Тинчлик боғи ҳисобланади. Савол: Ушбу штатни айтинг?

Жавоб: Шимолий Дакота

 

50-Савол: 15 асрдан бошлаб итальян ва инглиз денгизчиларининг Хитой ва Ҳиндистонга Американинг қирғоқларидан ўзига денгиз йўлини очиш учун кўпдан кўп ва самарасиз уринишган. Савол: Ушбу йўлнинг номини айтинг?

Жавоб: Шимолий-ғарбий йўл

 

4-Мавзу: Улар аниқ уйингизда бор

 

10.Савол: Унинг сири Венециялик уста Француз Пол Жерар исмли савдогарга айтиб қўйгач бутун дунёга маълум бўлади. Қадимги русда унинг вазифасини асл пўлат бажарган. Савол: Уни айтинг?

Жавоб: Кўзгу

 

20.Савол: Ушбу сўз лотинчадан “тарқатмоқ” деган маънони англатади. Илмий жиҳатдан фазога тарқатилган электромагнит тўлқинларни симсиз қабул қилиш ёки узатиш маъносини билдиради. Савол: Ушбу сўзни айтинг?

Жавоб: Радио

 

30.Савол: Уйимиздаги у 1831 йил Шарл Сориа ихтиро қилган. У Бертоле тузи ва олтингугурт арашмаси реакциясини билган ҳолда унга оқ фосфор қўшган. Ушбу ихтирони айтинг?

Жавоб: Гугурт

 

40.Савол: Ушбу кимёвий элемент 1811 йил Бернард Куртуа томонидан мушугининг тасодифий тегинишидан сўнг кашф қилган. Савол: Таржимаси “Бинафша” бўлган ушбу элементни айтинг?

Жавоб: Йод

 

50.Савол: Уни бир биридан хабарсиз бир вақтда Жон Лесли, Франсуа Карре ва Фердинанд Виндхаузен ихтиро қилган. 1887 йил Парижда бутунжаҳон кўргазмасида намойиш этилган. Савол: Ушбу уй рўзғор жиҳозини айтинг?

Жавоб: Музлатгич

 

5-Мавзу: Диктаторлар

 

10. Савол: Ушбу диктаторнинг 1958-1960 йиллардаги “Катта сакраш” сиёсати сабабли 35 млн, “Маданий инқилоб” туфайли 2,5 млн одам ҳалок бўлади. Савол: Ушбу диктатор ким?

Жавоб: Мао Цзэдун

 

20. Савол: Ушбу диктатор туфайли мамлакатнинг 4/1 аҳолиси миллионлар инсонлар “ўлим майдонларида” ҳалок бўлади. Савол: Ушбу жанубий-шарқий Осиёлик диктатор ким?

Жавоб: Пол Пот

 

30. Савол: Малавининг собиқ президенти бўлган ушбу инсон “душманларини тимсоҳга ем қилганини” матбуотда эълон қилганди. Савол: Ушбу 1966-1994 йиллар Малавини бошқарган диктаторни айтинг?

Жавоб: Хастингс Банда

 

40. Савол: Ушбу Эфиопиялик марксист диктатор 1970 йилги “қизил терор” туфайли 60 минг яқин фуқароси ҳалок бўлади. Савол: Ушбу диктатор ким?

Жавоб: Ҳайле Мариам

 

50. Савол: 1919 йил Венгрияда ўтказилган Оқ терор айнан ушбу диктаторни ҳокимиятга келишига ва ўн минглаб одамнинг ҳибсга олинишига сабаб бўлган. Савол: Ушбу диктаторни айтинг?

Жавоб: Миклош Хорти

 

6-Мавзу: Давлатлар этимологияси (Давлатлар Г дан бошланади)

 

10.Савол: Бу мамлакат эндоними Сакартвело бўлиб араблар Гуржан деб атайди таржимаси “бўрилар мамлакати”, Арманлар эса Врастан “Юқори мамлакат” деб аташади. Савол: Ушбу давлатни айтинг?

Жавоб: Грузия

 

20.Савол: Ушбу давлат номи испан тилидан “Чуқурлик” деб таржима қилинади. 1502 йилда Колумбнинг иборасидан сўнг ушбу номни олади. Савол: Ушбу давлатни айтинг?

Жавоб: Гондурас

 

30.Савол: Ушбу давлат номи ацтеклар тилидан келиб чиққан бўлиб таржимаси “кўп дарахтлар жойи” деган маънони англатади. Савол: Ушбу давлатни айтинг?

Жавоб: Гватемала

 

40. Савол: Бир версияга кўра давлат номи барберча “соқовлар” сўзидан, бошқа версига кўра эса португалча “Guine” қора деган сўздан келиб чиққан. Бу давлатни айтинг?

Жавоб: Гвинея

 

50.Савол: Ушбу давлат номи маҳаллий халқ “Гуаиназес” халқ номидан олинган бўлиб “ҳурматга лойиқ одамлар” деб таржима қилинади. Ушбу Жанубий Америкадаги давлатни айтинг?

Жавоб: Гайана

 


Report Page