Япониядаги отишма натижасида икки киши ҳалок бўлди

Япониядаги отишма натижасида икки киши ҳалок бўлди

Kun.uz

Япониянинг Тояма шаҳрида номаълум шахснинг ҳужуми натижасида икки киши ҳалок бўлди. NHK шу ҳақида хабар берди.

Воқеа шаҳарнинг аҳоли кўп яшовчи туманида рўй берган. Ёвуз ниятли шахс полиция участкасига кириб, у ердаги полициячилардан бирига пичоқ билан ҳужум қилган, сўнгра ундан қуролини олиб, чиқиб кетган. Шундан кейин у мактаб ёнида ўқ узган ва бунинг натижасида қўриқчи ҳалок бўлган. 

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳужум қилган шахсни қўлга олишди. Жабрланганлар шифохонага етказилди, бироқ шифокорлар уларнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг уддасидан чиқа олишмади. 

Ҳозирда полиция жиноятчининг шахсига ва унинг хатти-ҳаракатлари сабабига аниқлик киритмоқда.