Мирзаобод тумани 25-сонли умумтаълим мактабига янги қўшимча ўқув биноси қуриб фойдаланишга топширилди
sirdaryo_xtb
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
4 апрелдаги “Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2020 йилда қўшимча ижтимоий ва инфратузилма объектларини шакллантириш ва амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ўтказилган 41-сонли Раёсати мажлис баёнининг
1-иловасига асосан Мирзаобод тумани 25-сонли умумтаълим мактабига 330-ўринли қўшимча ўқув биноси қуриб фойдаланишга топширилди.

Мактабнинг очилиш жараёни ўқитувчи ва ўқувчилар учун хақиқий байрам бўлди десак, муболаға бўлмайди.

Янги бинонинг тантанали очилиш маросимида туман ҳокими ўринбосари Рахимон Анорбоев, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Отабек Донабаев ҳамда туман халқ таълими бўлими ва маҳалла фаҳрийлари қатнашди.

Ташриф буюрган меҳмонлар янги бинода ўқувчилар учун яратилган шинам синф хоналари шароитлари билан танишиб чиқишди. Шунингдек, вилоят халқ таълими бошқамаси бошлиғи ўқувчилар билан дилдан суҳбатлашди ва эндиликда педагогик жамоа ҳам ана шу имкониятлардан унумли фойдаланиб, таълим сифати ва самарадорлигини ошириш йўлида янгича шижоат билан фаолият олиб бориш кераклигини такидлаб ўтди.

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати.