Сирдарё вилояти педагогларига сертификатлар тарқатилди
sirdaryo_xtb
Аввал хабар берганимиздек, таълимни бошқарув органларидан 2020 йилда ўтказилган педагог кадрлар аттестацияси натижаларига кўра олий, биринчи ва иккинчи малака тоифалари берилган педагогларга "Педагог кадрнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисида сертификат"лар олиш учун таълим инспекциясига буюртмалар тақдим этилди. Тақдим этилган буюртма ва ҳужжатлар ўрганиб чиқилиб, жорий йилнинг 7 декабрь куни Сирдарё вилояти Халқ таълими бошқармаси масъул ходимига таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан жами 739 та (144 та олий малака тоифаси, 461 та биринчи малака тоифаси 134 иккинчи малака тоифаси) сертификатлар топширилди.
2020 йилнинг 9 декабр куни Гулистон шаҳар 5-умумий ўрта таълим мактабида тест синовларидан мувоффақиятли ўтиб Олий малака тоифасига эга бўлган 144 нафар ўқитувчиларга сертификатлар топширилди.

Жумладан, Боёвут туманидаги 23-умумий ўрта таълим мактабидан 6 нафар ва Гулистон шаҳар Информатика ва ахборот технологияларига ихтисослаштирилган мактаб-интернатидан 4 нафар ўқитувчилар олий малака тоифасига ўтишди.
Мирзаобод тумани 22-умумий ўрта таълим мактаби тарих фани ўқитувчиси М.Асатуллаев 29 ёшида олий тоифали ўқитувчи мақомини эгаллади. Бу эришилган ютуқларнинг заминида Президентимиз томонидан ўқитувчиларга яратилаётган имкониятларни кўришимиз мумкин.
Маълумот учун, 2017 йилгача вилоятимиз умумтаълим мактабларида олий тоифали ўқитувчилар 82 нафарни, яъни (0.8%) ташкил этган бўлса, бугунги кунга келиб, бу кўрсатгич 398 нафарни, яъни (3.1%) ташкил этмоқда. Шунингдек, олий тоифали ўқитувчилар 2017 йилда 15 нафар, 2018 йилда 67 нафар, 2019 йилда 108 нафар ва жорий йилда 144 нафарнини ташкил этмоқда.
Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати.